АсосийDunyo

Илон Маск ва мингдан ортиқ экспертлар сунъий интеллект бўйича тажрибаларни тўхтатишга чақирди

'Илон Маск ва мингдан ортиқ экспертлар сунъий интеллект бўйича тажрибаларни тўхтатишга чақирди'ning rasmi

Илон Маск, Apple ҳаммуассиси Стив Возняк ва бошқа 1000 дан ортиқ профессор, муҳандис ва тадқиқотчилар сунъий интеллект бўйича тажрибаларни тўхтатишга чақирди, дея xaбар қилди  Футуре оф лифе нашри.

Қайд этилишича, улар сунъий интеллект инсониятга таҳдид солишидан қўрқмоқда. 

Тегишли чақирув акс этган мактуб Футуре оф Лифе Институте нотижорат ташкилоти томонидан нашр этилган ва IТ-саноатдаги кўплаб таниқли шахслар томонидан имзоланган. Уларнинг барчаси саноат учун умумий хавфсизлик протоколлари ва стандартлари ишлаб чиқилгунга қадар сунъий интеллектни ривожлантиришда “пауза”га чақирди.

Мактубни имзоловчилар сунъий интеллект маҳсулотлари “жамият ва инсоният учун жиддий хавф туғдириши мумкин” деб ҳисоблайди. 

Сўнгги ойларда ишлаб чиқувчилар бир-биридан ўзиб кетишга ва “ҳаракатларини ўзлари тўлиқ тушуна олмайдиган ва назорат қилолмайдиган кучлироқ моделларни” яратишга ҳаракат қилди.

Мактубни имзолаган экспертлар ва соҳа раҳбарлари умумий хавфсизлик протоколлари ўрнатилгунга қадар машғулотлар тўхтатилиши кераклиги айтишди. 

"Агар сунъий интеллект маҳсулотларини яратувчилар олти ойлик танаффусни мустақил равишда ташкил қилолмаса, ҳукумат бунга аралашиши керак", - дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар