1

Ўзбекистон давлат қарзи 29 млрд доллардан ошди. Бу янги рекорд

ИҚТИСОДИЁТ 31.03.2023, 17:09
Ўзбекистон давлат қарзи 29 млрд доллардан ошди. Бу янги рекорд

2022 йил давомида Ўзбекистон давлат қарзи 2,9 млрд долларга кўпайиб, 29,2 млрд долларни ёки ЯИМга нисбатан 36,4 фоизни ташкил этди. Давлат қарзининг 90 фоиздан ортиқ қисми хорижий валютада жалб қилинган.

Давлат қарзи 2022 йил 3-чорагига нисбатан 3,1 млрд долларга кўпайган, ЯИМга нисбатан улуши ҳам 2,3 фоизга ошиб 34,1 фоиздан 36,4 фоизга етган. Таққослаш учун, 2022 йилнинг 1 октябрь ҳолатига давлат қарзи 26,2 млрд долларни ташкил этган.

Давлат қарзининг умумий миқдори йилдан йилга ошаётган бўлса-да, унинг ялпи ички маҳсулотга нисбатан улуши 2020 йилдан кейинги даврда камайган.

Жаҳон банки (ЖБ) прогнозларига кўра, Ўзбекистон ҳукумати ўзининг қарз олиш чекловларига риоя қилишда давом этиши кутилмоқда. Давлат қарзи ва умумий ташқи қарз 2024 йил охирига келиб ЯИМнинг мос равишда 32 ва 55 фоизигача босқичма-босқич камайиши мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1