1

Ўзбекистонда иш ҳақи ва пенсиялар яна оширилиши режалаштирилмоқда

ИҚТИСОДИЁТ 01.04.2023, 08:37
Ўзбекистонда иш ҳақи ва пенсиялар яна оширилиши режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда 2023 йил давомида ойликлар ва пенсияларни икки маротаба оширишга қарор қилинган. Бу ҳақда “Дарё” Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) директори Умид Обидхўжаевга таяниб хабар қилди. 

Маълум қилинишича, 2023 йил учун тасдиқланган давлат бюджети параметрларида пенсияларни 1 июндан 12 фоизга, иш ҳақини 1 октябрдан 10 фоизга бир маротаба ошириш мақсадида 6,7 трлн сўм ажратилиши кўзда тутилган эди.

Жаҳон бозорида олтин ва мис нархининг прогнозга нисбатан юқори бўлиши (қўшимча 4,5 трлн сўм) ҳамда божхона тушумларининг ошиши (қўшимча 3 трлн сўм) ҳисобига, Давлат бюджети параметрларида кўзда тутилганига нисбатан, иш ҳақи, пенсия ва нафақаларни қўшимча яна бир маротаба оширишга қарор қилинган.

Аввалроқ 1 апрелдан пенсия ва нафақалар, 1 майдан эса ойликлар 7 фоизга ошиши (бунда бюджетнинг қўшимча харажатлари 2,2 трлн сўмни ташкил қилади) ҳақида хабар берилган эди. 

Пенсия, нафақа ва давлат сектори ходимларининг маошлари 1 сентябрдан яна 10 фоизга (қўшимча 5,6 трлн сўм) ошириши режалаштирилмоқда. 

Шу тариқа, Ўзбекистонда бюджет ташкилотларида ишловчи ходимларнинг маоши 2023 йилда умумий 17,7 фоизга ошиши кутилмоқда. 

Марказий банк прогнозига кўра, 2023 йилда йиллик инфляция максимум 9,5 фоиз даражасида бўлса, бюджет ходимларининг реал маоши йил давомида 8,2 фоизга ошади. Бу эса сўнгги йилларда кузатилган Ўзбекистондаги энг юқори кўрсаткичдир. 

Маълум бўлишича, бу тадбирлардан 6,5 млн фуқаро манфаат кўради. Улар орасида 4,4 млн нафар пенсия ва нафақа олувчилар ҳамда 2,1 млн нафар ишчилар бор. 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1