АсосийJamiyat

Тошкентдаги метро бекатини сув босди

'Тошкентдаги метро бекатини сув босди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Тошкент метрополитенининг "Амир Темур хиёбони" бекатидан сув оқиш ҳолати кузатилган видео тасвирлар кенг тарқалди.

“Тошкент метрополитени” ДУК тарқалган видео юзасидан расмий муносабат берди.

“Бунга сабаб, бугунги Тошкент шаҳрида кузатилган кучли ёғингарчилик кўчалардаги махсус ирригация яни сув кетиш йўллари (ариқлар) тўлиб қолгани ва бунинг натижасида ёмғир сувлари бекатга туша бошлаган.

Бу ҳолат масъуллар томонидан бартараф этилган ва поездлар ҳаракатига ҳеч қандай тўсқинлик ҳосил қилмаган”, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар