Бугун, 2 апрель куни тушдан кейин Тошкентда кучли ёмғир ёғди. Кўчалар, йўллар, тунеллар сувга тўлди.
Кучли ёмғирда Тошкент халқаро аэрапортини ҳам сув босди. Оқибатда "Ўзбекистон ҳаво йўллари"га тегишли HY-658 йўловчи рейси Уфа (УФА) - Тошкент (ТАС) об-ҳаво шароити туфайли Самарқанд аэрапортига фавқулотда йўналтирилди.






