АсосийJamiyat

Қидирувда бўлган наманганлик педофил қўшнисининг уйидаги ертўладан топилди

'Қидирувда бўлган наманганлик педофил қўшнисининг уйидаги ертўладан топилди'ning rasmi

11 апрель куни Наманган шаҳри Ўзбекистон кўчасидаги хонадонда яшовчи 34 ёшли эркак вояга етмаган қизни зўрлаб, қочиб кетгани учун қидирилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

У жорий йилнинг 1 апрель куни соат 23:30ларда Наманган шаҳрининг Бобур боғида вояга етмаган қизни уйига олиб бориб қўйишини айтиб алдаб, номаълум манзилдаги хонадонга олиб бориб, зўрлик ишлатиб номусига теккан. Сўнг воқеа жойидан қочиб кетган.

Ушбу ҳолатлардан кейин Наманган вилояти ИИБ бу педофилни топиш учун қидирув эълон қилган. 

Вояга етмаган қизнинг номусига теккан Шерзод Умаров жорий йилнинг 12 апрель куни ўзи яшаган ҳудуд яъни Наманган шаҳри "Ўзбекистон" кўчасида жойлашган яшаш хонадонининг ертўласидан топилган.
Ҳозирда ушбу шахс қамоққа олинган.  

Маълумот учун, ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 118-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

ИИВнинг маълум қилишича, ушбу фуқаро муқаддам 5 марта судланган, руҳий касал ҳамда ниҳоятда тажовузкор.

    Бошқа янгиликлар