АсосийJamiyat

⚡️Тошкент вилоятида 9 қаватли "дом" зилзила талабларига жавоб бермай қурилаётгани маълум бўлди

'⚡️Тошкент вилоятида 9 қаватли "дом" зилзила талабларига жавоб бермай қурилаётгани маълум бўлди'ning rasmi

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятида кўп қаватли уйнинг сифатсиз қурилаётгани, қурилиш маҳсулотлари талабга жавоб бермайдиган даражада ишлатилаётгани акс этган видео тарқлган эди. Ҳолат Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирли томонидан ўрганилди. 

Маълум қилинишича, Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳри Ислом Каримов МФЙ ҳудудида бунёд этилаётган 9 қаватли турар-жой биноси қурилишида қоидабузарликлар аниқланган ва ишлар сифатсиз бажарилган. Жумладан: 

- ушбу турар-жой биносини қуришда ШНҚ 2.01.03-19 “Зилзилавий ҳудудларда қурилиш” меъёр талаблари бузилган ҳолда котлован тайёргарлиги тўғрисида геолог далолатномаси ва замин тупроқ қатлами зичлиги бўйича лаборатория хулосалари тўлиқ расмийлаштирилмаган;

- объектнинг барча қаватларини кўтаришда ШНҚ 2.01.03-19 “Зилзилавий худудларда қурилиш” меъёр талаблари бузилган ҳолда монолит-бетон контрукцияларнинг мустаҳкамлиги бўйича лаборатория синовларининг хулосалари олинмаган;

- объектда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этилмаган.

Хавфсизлик ленталари тортилмай опалубка монтаж ишлари бажарилган. Шунингдек, опалубка монтаж ишларида лойиҳадан четга чиқиш ҳолатлари кузатилган;

• объект қурилишининг лойиҳа ва қурилиш меъёрлари талабларига мувофиқ амалга оширилганлиги юзасидан ижро схемалар, ишлатилган қурилиш материалларининг сифатини тасдиқловчи паспорт ва сертификатлар, ёпиқ ишлар далолатномалари ШНҚ 3.01.01-03 талабларида белгиланган ижро ҳужжатлари тўлиқ расмийлаштирилмаган.

Бугунги кунда қурилиш монтаж ишлари вақтинча тўхтатилган.

Юқорида кўрсатиб ўтилган қоидабузарликларни лойиҳа ва қурилиш меъёрлари талаблари асосида бартараф этилиши юзасидан техник назоратчи ҳамда пудратчи масъулларига тегишли кўрсатмалар берилган. Пудрат ташкилоти раҳбари Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 99-моддасига асосан жаримага тортилган.

    Бошқа янгиликлар