АсосийDunyo

Apple Ҳиндистонда биринчи бренд дўконини очди

'Apple Ҳиндистонда биринчи бренд дўконини очди'ning rasmi

Apple Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида биринчи бренд дўконини очди, дея хабар бермоқда Zamon.uz нашри.

Магазиннинг очилиш маросимида компания бош директори Тим Кук иштирок этди. У Твиттерда биринчи ташриф буюрувчиларни дўкон эшиги олдида кутиб олган суратини жойлаштирди.

“Мумбайдаги энергия, ижодкорлик ва иштиёққа ақл бовар қилмайди! Биз Ҳиндистондаги биринчи дўконимизни очганимиздан жуда хурсандмиз”, — деди Кук.

Компаниянинг иккинчи дўкони Деҳли пойтахти ҳудудида 20 апрель куни очилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Apple Ҳиндистонда iPhone ишлаб чиқаришни уч баробарга оширгани хабар қилинганди.

    Бошқа янгиликлар