Рамазон ҳайитининг биринчи куни – 21 апрелда пойтахтдаги 116 та масжидда ҳайит намози ўқилиши кутилмоқда.
Ҳайит намозини юқори савияда ва тартибли ўтказиш, фуқароларга зарур шарт-шароитларни яратиш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 21 апрель соат 00:00 дан 7.30 гача пойтахтнинг қуйидаги кўчаларида автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилади:
Бектемир тумани:
“Хўтон”" масжиди олдидаги Бектемир шоҳ кўчаси - Ҳусайн Бойқаро кўчасидан Бектемир йўли кўчасигача;
Мирзо Улуғбек тумани:
"Тўра бува" масжиди олдидаги Буюк Ипак йўли кўчаси - Шўртепа кўчасидан Буюк Ипак йўли - Султония кўчасигача;
Миробод тумани:
“Қўйлиқ ота” масжиди олдидаги ТХАЙ – Қўйлиқ бозори кўприк остидан ТХАЙ ва Мунис чорраҳасигача;
Олмазор тумани:
“Исломобод” масжиди олдидаги КХАЙ кўчаси - КХАЙ– Сағбон кўчалари кесишмасидан Нурафшон - Сағбон кўчалари кесишмасигача.
"Ҳазрати имом" масжиди олдидаги Қорасарой кўчаси – Қорасарой – Нурафшон кўчалари кесишмасидан Қорасарой – Абдулла Қодирий кўчалари кесишмасигача;
Шайхонтоҳур тумани:
“Шайх Зайниддин” масжиди олдидаги Кўкча дарвоза кўчаси Кўкча Дарвоза – Нурафшон кўчалари чорраҳасидан Кўкча Дарвоза – Бешқайрағоч кўчалари чорраҳасигача;
"Хўжа Аламбардор" масжиди олдидаги Бунёдкор шоҳ кўчаси Бунёдкор – Камолон кўчалари кесишмасидан Камолон – Устазода 2-тор кўчалари кесишмасигача;
“Кох ота” масжиди олдидаги Себзор кўчаси – Нурафшон – Себзор кўчалари кесишмасидан Нурафшон – Лабзак кўчалари кесишмасигача;
Чилонзор тумани:
“Убай ибн Каъб” масжиди олдидаги Ал-Хоразмий кўчаси – Ал Хоразмий – Хирмонтепа кўчалари кесишмасидан Ал Хоразмий – Катта қани кесишмасигача;
"Катта Қозиробод" масжиди олдидаги Чилонзор кўчаси – Чилонзор – Чўпонота кўчалари чорраҳасидан Чилонзор – Нурхон кўчалари чорраҳасигача;
“Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” масжиди олдидаги Сўгалли ота кўчаси – Ал-Хоразмий – Сўгалли ота кўчалари кесишмасидан Хонабод 2-берк – Сўгалли ота кўчалари кесишмасигача;
“Новза” масжиди олдидаги Бунёдкор шоҳ кўчаси Бунёдкор-Муқимий кўчалари кесишган кўприк остидан Олий Мажлис биноси қаршисигача;
Учтепа тумани:
“Абдуллоҳ ибн Маъсуд” масжиди олдидаги Лутфий кўчаси – Лутфий – Хирмонтепа кўчалари кесишмасидан Лутфий – Катта қаъни кўчалари кесишмасигача.
"Ҳазрати Али” масжиди олдидаги Назарбек кўчаси Назарбек – Маҳорат кўчалари кесишмасидан Назарбек – Замахшарий 1-тор кўчалари кесишмасигача;
Юнусобод тумани:
“Минор” масжиди олдидаги КХАЙ – КХАЙ ва Кўргазма кўчалари кесишмасидан КХАЙ –Ш.Рашидов кўчалари кесишмасигача.
“Мирзо Юсуф” масжиди олдидаги Боғишамол кўчаси – Боғишамол кўчасидан Шивли кўчасигача.
Яккасарой тумани:
“Усмон бин Маъзун” масжиди олдидаги КХАЙ кўчаси – КХАЙ – Қушбеги чорраҳасидан КХАЙ – Файзли Тошкент кўчалари кесишмасигача.
Яшнобод тумани:
“Ислом ота” масжиди олдидаги Фарғона йўли кўчаси – Фарғона йўли – Фитрат кўчалари кесишмасидан Фарғона йўли – Толимаржон кўчалари кесишмасигача.
"Али ибн Абу Толиб" масжиди олдидаги Чўлпон кўчаси - Имом Бухорий - Чўлпон кўчалари кесишмасидан Чўлпон - Салоҳият кўчалари кесишмасигача.
Масжидлар жойлашган бошқа кўчаларда ҳам автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади.
Фуқаролардан узр сўраган ҳолда, вақтинча айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилмоқда.






