АсосийIqtisodiyot

Энергетика вазирлиги: “ Ўзбекистонда АИ-92 маркали автобензин нархи май ойи ичида 7500 сўмдан ҳам арзонлашиши кутилмоқда”

'Энергетика вазирлиги: “ Ўзбекистонда АИ-92 маркали автобензин нархи май ойи ичида 7500 сўмдан ҳам арзонлашиши кутилмоқда”'ning rasmi

2023 йил 1 майдан бошлаб “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида АИ-92 маркали автобензинининг нархи оширилмайди. Бу ҳақда энергетика вазирлиги хабар берди.

Хабарга кўра, “УНГ петро” МЧЖ масъул ходимлари бу борадаги хабарни шошма-шошарлик билан, раҳбарият билан келишмасдан ижтимоий тармоқда эълон қилган ва бу ҳолат бўйича уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади.

“Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, кўрилаётган чоралар натижасида АИ-92 маркали автобензин нархи май ойи ичида 7500 сўмдан ҳам арзонлашиши кутилмоқда”, дейилади вазирлик хабарида.

    Бошқа янгиликлар