АсосийJamiyat

Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президенти ва бош вазирига ҳамдардлик билдирди

'Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президенти ва бош вазирига ҳамдардлик билдирди'ning rasmi

Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон шарқидаги Одиша штатида 2 июнь, жума куни кечқурун поездлар тўқнашуви оқибатида 300 га яқин инсонларнинг ҳалок бўлганлиги сабабли ҳамдарсдлик билдирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Шавкат Мирзиёев Ҳиндистоннинг Одиша штатида рўй берган темир йўл ҳалокати оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жароҳатлангани муносабати билан Ҳиндистон президенти Драупади Мурму ва бош вазири Нарендра Модига таъзия йўллаган.

Шунингдек, давлат раҳбари вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишини ҳам тилаган.

    Бошқа янгиликлар