Президентнинг жорий йил 26 майдаги фармонига кўра, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб мактаб дарсликларининг ижара тўлови тўлиқ давлат буджети маблағлари ҳисобидан қопланади ҳамда ўқувчиларга дарсликлар бепул фойдаланишга топширилади.
Жорий қилинган ушбу тизим сабаб буджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси фаолияти тугатилади.
Бунда, Республика мақсадли китоб жамғармасининг барча функциялари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ўтказилади.
Шунингдек, давлат бюджети ҳисобидан ушбу мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар алоҳида шахсий ғазна ҳисобварағида юритиш орқали мустақил тасарруф этилади.






