Камолиддин Беҳзод сафавийлар пойтахти Табризда яшаганида Шоҳ Таҳмасп саройига келган. У вақтда Беҳзод 70 ёшларда эди, шунинг учун асосан ҳукмдорнинг топшириғига биноан мафтункор иллюстрациялар ташкил этиш жараёнларини бошқарган.
Манбаларда келтирилишича, Таҳмасп Бекзод билан суҳбатлашишни ёқтирар экан. Бу вақтда у оригинал асарлар билан деярли шуғулланмаган. Бу даврдан фақат у томонидан дастхат қўйилган иккита расм сақланиб қолган.
Булар буюк рассомнинг етмиш ёшида чизган “Икки туя” ва тугалланмай қолган “Шоҳ Таҳмасп дарахт устидаги уйда” асарларидир.
Манба: “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” мультимедиа лойиҳаси доирасида чоп этилган “Монийни хижолатда қолдирган Камолиддин Беҳзод” нашри. Лойиҳа бош ҳомийси – "ErieiGroup" нефть хизматлари компанияси.