Мадриднинг “Реал” жамоаси ярим ҳимоячи Тони Кроос энг сердаромад германиялик футболчига айланади. Бу ҳақда Bild нашрига таяниб, “Спорт-Экспресс” маълум қилмоқда.
"Қироллик клуби" Кроос билан амалдаги келишувини 2022 йилгача узайтиради. Унга кўра, хавбекнинг йиллик маоши 20 миллион евро қилиб белгиланади ва у футбол тарихидаги энг кўп маош олувчи германияликка айланади.
Ҳозирда у йилига 10,9 миллион евро олади.
Қайд этиш керакки, бугунги кунда энг кўп маош олувчи германиялик футболчи “Бавария”да тўп сураётган Томас Мюллер саналади. Унинг йиллик маоши 15 миллион еврога тенг. “МЮ” ярим ҳимоячиси Бастиан Швайнштайгернинг йиллик маоши 14 миллион бўлса, “Манчестер Сити” аъзоси Илкай Гюндоган 12 миллион олади.
Эслатиб ўтамиз, Кроос 2014 йили “Бавария”дан 30 миллион евро эвазига “Реал”га келиб қўшилганди.