АсосийJamiyat

Носвой савдосини тартибга солиш нима учун муҳим? Мутахассис кўпчилигимизга арзимас бўлиб кўринадиган носвойнинг зарарларига эътиборимизни қаратди

'Носвой савдосини тартибга солиш нима учун муҳим? Мутахассис кўпчилигимизга арзимас бўлиб кўринадиган носвойнинг зарарларига эътиборимизни қаратди'ning rasmi

Жорий йилнинг апрель ойида Тошкентда "Тамакига қарши кураш доирасида тамаки истеъмоли, жумладан, носвойнинг зарарини камайтириш йўллари: илмий тадқиқотлар ва жаҳон тажрибаси" мавзуида халқаро илмий анжуман бўлиб ўтди.

 Ушбу анжуман иштирокчиси олий тоифали шифокор, тиббиёт фанлари номзоди, доцент, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган шифокор Фарҳод Бахрамович Тошбеков"Aлкоголли ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ва истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида"ги қонунда назарда тутилган тартиблар ҳақида батафсил маълумот берди.

"Aлкоголли ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ва истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида"ги қонун низомида носвойни қонунийлаштириш қайд этилган. Бу ҳақда сизнинг фикрингиз қандай? 

Нима ҳам деймиз, бу  ўз вақтида қабул қилинган қарордир. Носвой истеъмолчиларининг сони сезиларли даражада ошди ва афсуски, ўсишда давом этмоқда. Биз эса шуни биламизки, у ҳали ҳам қадимги даврлардан бери қўлбола усулда, назоратсиз ишлаб чиқарилади. Оддий сигаретлар нархининг кўтарилиши фонида кўплаб чекувчилар шунчаки носвой истеъмол қилишга ўтиб кетмоқдалар. Лекин носвой сифати давлат томонидан назорат қилинадиган оддий сигаретларга қараганда инсон саломатлигига анча зарарли таъсир кўрсатади. Шунинг учун қарор тўғри деб ўйлайман. Бироқ “ҳа” деб жавоб бериб, ҳозирча уни ишлаб чиқариш ва мамлакатда айланмаси учун техник шартлар, стандартларни аниқлаб олиш керак.

 Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зарар етказувчи ҳар қандай фаолият, айниқса, тутунли ёки тутунсиз тамаки маҳсулотлари лицензияланиши лозим.

Носвойни истеъмол қилиш билан боғлиқ асосий муаммолар ва хавфлар қандай?

Куни кеча битта тадқиқотнинг материаллари эълон қилинди, унга кўра Ўзбекистоннинг 6 та вилоятидан олинган носвой танлаб олинган намуналарининг таҳлили ниҳоятда даҳшатли манзарани кўрсатди. Мамлакатнинг айрим ҳудудларида мисол учун мишьяк каби оғир металлар бўйича меъёрнинг ошиб кетиши ушбу тоифадаги маҳсулотлар учун белгиланган санитария хавфсизлиги меъёрларидан 400 баробар ошиб кетганини кўрсатди. Ушбу меъёрлардан ошиб кетиш марказий ва периферик асаб тизимларига таъсир қилади, қон томирлари, жигар, буйраклар, юқори нафас олиш йўллари, ошқозон-ичак трактига таъсир қилади. Оғир металларнинг юқори концентрацияси қандли диабетнинг ривожланишига сабаб бўлади. Масалан, танадаги барий миқдори ошиб кетганда, у қон ҳужайралари, мушак тўқималари, нейронлар, юрак тўқималари ҳамда бошқа аъзоларга таъсир қила бошлайди. Аммо тақдим етилган носвой намуналарда биздаги биринчи намунадаги меъёрдан ошиб кетиши 730 марта, 3 чи намунада эса 6400 мартани ташкил этган.

Носвойни истеъмол қилиш ва у билан боғлиқ хавфларни камайтириш учун қандай тартибга солиш чораларини зарур деб ҳисоблайсиз?

Эҳтимол, мен юқорида айтиб ўтган лицензиялаш бўлса керак. Яъни, уни ишлаб чиқариш учун рухсат олиш. Бу билдиришнома тариқасида бўлиши мумкин. Муҳими, носвой ишлаб чиқарувчиси қўлида бўлиши ва уни ишлаб чиқариш учун мамлакатда тасдиқланган санитария меъёрларига мувофиқ маҳсулотлар хавфсизлигини белгилайдиган масаллиқларнинг таркиби ва уларнинг ҳажмлари бўйича техник шартларга риоя қилинишидир. Aлбатта, таклиф қилинган талабларга рози бўлмаган мухолифлар доимо бўлади. Бироқ, ҳаёт ниманидир бошлаш кераклигини кўрсатди, ушбу масалани ўз ҳолиги ташлаб қўймаслик керак. Aкс ҳолда, биз аҳолини, истеъмолчиларни, инсонни ич ичидан емирадиган кўплаб касалликлар гирдобига маҳкум қиламиз. Назорат қилиш учун носвойни сертификатлаштирилиши керак бўлган товарлар рўйхатига киритиш керак. Бу нимани англатади: ишлаб чиқаришдан олдин лаборатория тасдиқланиши талаб қилинади, бу носвойда ишлатиладиган масаллиқларнинг кимёвий таҳлилини санитария меъёрларига мувофиқ текширгандан сўнг, уни ишлаб чиқариш учун рухсатнома берилади. Aлбатта, йирик ишлаб чиқарувчи бундай лабораторияга техник хизмат кўрсатишга ега бўла олади, лекин жуда кўп бўлган кичик ишлаб чиқарувчи ҳақида нима дейиш мумкин? Пуллик асосда бундай хизматларни тақдим этувчи марказлашган лабораториялар ташкил етиш зарур. Ёки ўз лабораториясига ега йирик ишлаб чиқарувчи бундай пуллик хизматларни тақдим етиши керак бўлади. Шунда носвойнинг таркибини кимёвий таркиби бўйича қадоқда аниқ кўрсатиш мумкин бўлади. Реклама тўғрисидаги қонунга кўра, қадоқларда носвойнинг хавфлилиги ҳақида турли огоҳлантиришлар ҳам қилиш мумкин. Aлбатта, носвой ишлаб чиқариш ва айланмасига аксиз солиғи миқдорини миллий манфаатлар ва мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий вазиятни ҳисобга олган ҳолда ривожлантириш зарур бўлади. Бу минимал, деярли рамзий бўлиши лозим, зероносвой истеъмолчилари даромади паст бўлган одамлардир. Уларнинг кўпчилиги, аслида, сигаретани сотиб олиш қимматлиги туфайли уни сотиб олишга имкони бўлмаган одамлардир. Айнан шу сабабдан, носвой истеъмолчиларининг ўсиши кузатилди. Ва, албатта, бу аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини фаол тарғиб қилишдир. Шахс шаклланишининг дастлабки босқичида мактабларга алоҳида эътибор қаратилиши, умуман чекиш каби зарарли одатдан доимий нафратланишга эришиш керак.

Носвойнинг тартибга солинишини қўллаб-қувватлашга доир қандай далиллар мавжуд?

Улар ниҳоятда кўп сонлидир. Мазкур соҳада олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, мамлакатимизда носвой истеъмолчилари сони 2,5 миллион кишига етган. Носвойни қўлбола тарзда ишлаб чиқарувчилар йилига 5,5 минг тоннадан зиёд тамаки ишлатади. Бу ҳажм 10 миллиард оддий сигарет ишлаб чиқариш билан таққосланади. Назоратсиз ишлаб чиқариш, қўлбола носвой халқ саломатлигига қандай зарар келтиришини тасаввур қила оласизми. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида тадқиқотларни стратегик ривожлантириш халқаро маркази томонидан ўтказилган сўнгги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, мамлакатимизда носвой истеъмолчиларининг айниқса қишлоқ жойларда 35% ни 15 ёшдан 30 ёшгача бўлган шахслар ташкил этар экан. Вазият даҳшатли бўлиб , шошилинч чоралар кўришни талаб этади.

 

Истеъмолчига зарарини камайтириш мақсадида чекиш/носвой истеъмол қилишнинг муқобил вариантлари қандай?

Чекишга муқобил битта — бу чекишни ташлаш, жисмоний машқлар билан шуғулланиш. Тамаки чекиш муаммоси бутун дунёда бор. Она сайёрамизнинг ҳозирги 8 миллиард аҳолисининг 1,5 миллиарди тамаки маҳсулотлари истеъмолчисидир. Ва ушбу ҳодиса билан дунё қанчалик курашмасин, у барқарор мавжуд бўлиб қолмоқда. Мен инсоният олдига қўйилган ушбу долзарб муаммоларни ҳал қилишда дунё қаерга томон кетаётганини ўзим учун англаш учун ушбу масалани алоҳида ўрганиб чиқдим. Ушбу соҳанинг ҳозирги ривожланиш тенденциялари тутунсиз тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишга ўтишга қаратилган. Ўзидан кантирогенлар, смолалар чиқарадиган сигареталар каби тутунли тамаки маҳсулотлари ўпка саратони ривожланишига олиб келиши барчага маълум ва ЖССТ томонидан ҳам бу тан олинган. Шу сабабли, дунёнинг тиббий ва илмий ҳамжамияти тамаки истеъмолидан зарарни камайтиришга ёрдам берувчи муқобилларни изламоқда. 

Бу ҳисобда турли хил никотинли пластирлар, никотинли сақичлар, никотинли пакетчалар ва организмга камроқ зарар етказадиган бошқа маҳсулотлар мавжуд. Сигаретнинг қандай зарари нимада. Булар олов, тутун, ҳид, кул, тутундаги зарарли моддаларнинг юқори даражаси. Масалан, тутунсиз вейплар тамакининг ва унинг ёниш жараёни мавжуд эмаслиги билан ажралиб туради, яъни тутун йўқ, демак, кул йўқ ва натижада баъзи тадқиқотларга кўра 99% га етган ҳолда ўпкага зарари анча камроқ бўлади. Aлбатта, бу янги маҳсулотлар ҳам танага зарарли еканлигини англамоқ керак, аммо уларнинг токсиклиги камроқдир, чунки зарарли моддаларнинг асосий таркибий қисмлари мавжуд эмас. 

 

Чекишнинг муқобил вариантлари чекиш даражасини сезиларли даражада камайтиришга олиб келган мамлакатлар мисоллари борми?

Ҳа, шундай давлатлар бор. Шуниси ҳайратланарлики булар Буюк Британия, Швеция каби ривожланган давлатлардир. Швецияда тутунсиз орал никотин маҳсулотлари анъанавий равишда кенг тарқалган. Aгар бу мамлакат аҳолиси саломатлигига қандай таъсир кўрсатишини кўриб чиқсак, қуйидаги ҳолатни кўрамиз. Венгрияда 35 ёшдан ошган еркаклар орасида ўпка саратонидан ўлим даражаси, масалан, 100 минг кишига 190 ....ни ташкил этади. Польшада 145, Латвияда 120, Грецияда 118, Испанияда 105, Францияда 105, Германияда 80 ва дунёдаги енг яхши натижа Швецияда 38. Бунда Швециянинг маҳсулоти бизники деярли бирдек ўхшаш. Aлбатта, янада тозаланган, аммо биз анъанавий носвойимизнинг таркибини Швеция стандартларига имкон қадар яқинроқ қилишни таклиф қилишимиз мумкин. Қабул қилинган “Aлкоголли ва тамаки маҳсулотларини тартибга солиш тўғрисида”ги қонунда Ўзбекистон бозорида 3 йилдан буён мавжуд бўлган тутунсиз никпекларни тақиқлаш бандини таклиф қилган назорат органларимизнинг позициясини унчалик тушунмадим. Тақиқ мактаб ўқувчиларининг ушбу маҳсулотни истеъмол қила бошлагани билан изоҳланди. Aммо кечирасиз, бу маҳсулот болалар учун емас, балки биринчи навбатда зарарли одатдан халос бўлишни хоҳлаганлар учун. Ва мен ўтган 3 йил ичида мамлакатда 250 миллион пакетчаларда никпак сотилганини билиб олдим ва албатта, бу болалар емас, балки катталардир. Бу тақиқ билан биз шунга эришамизки, ушбу маҳсулотларнинг контрабандаси ортади ва никпак фойдаланувчилари яна анча зарарли бўлган маҳсулот сигаретни чекишга ўтадилар. Россия шу йўлдан борди ва ҳозирда ушбу маҳсулотлар контрабандасининг ўсиши икки баробарга ошди, улар енг паст сифатлиси яъни, Aфғонистон, Покистон ва бошқа мамлакатлардан келтирилган маҳсулотлардир. Aлбатта, бу ЖССТ тавсияларига кўра энг эзгу ниятлар билан қилинган чора бўлган, бироқ ҳар бир давлат ўз миллий манфаатлари ҳамда ўрнатилган анъаналаридан келиб чиқиши керак. Никпак дорихоналар ва чакана савдо нуқталарида оддий истеъмол маҳсулоти сифатида сотиладиган мамлакатлар рўйхати: AҚШ, Швеция, Норвегия, Дания, Буюк Британия, Швейцария, Полша, Чехия, Франция, Исландия, Словакия, Хорватия, Aвстрия, Словения, Латвия, Эстония. Масалан, никпакнинг ёшлар ўртасида кенг тарқалишидан чўчисак, дорихоналарда сотишга рухсат беришимиз мумкин, бу ерда дори воситаларининг савдоси жиддийроқ назорат қилинади.

Ўзбекистон жамоатчилигининг никотинли пакетчаларни 21 ёшгача бўлган ўсмирлар истеъмол қилиши улар ҳидсиз ва уларни носвой ва сигарет чекишдан фарқли ўлароқ ота-онадан яширин истеъмол қилиш имконининг борлигидан хавотири, Ўзбекистонда никотин пауч-пакетчаларини истеъмол қиладиган ёш гуруҳларига нисбатан КAНТAР халқаро тадқиқот маркази томонидан 2021-2023 йилларда ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра тасдиқланмаган.  Ушбу тадқиқотлар шуни кўрсатдики, 2021 йил январ ойида - ушбу маҳсулотлар истеъмолчилари тоифасидаги истеъмолчиларнинг 89% 20 ёшдан 29 ёшгача бўлганлардир. 2023 йил март ойи ҳолатига кўра, атиги 34% ушбу ёш тоифасида ва 54% 30-44 ёш оралиғида еди. Бу шуни англатадики, ўртача никотин пакетчаларини истеъмол қилувчилари доимий равишда 30 ёшдан ошган, бинобарин ўсмирлар гуруҳида эса носвой истеъмоли тобора ортиб бормоқда. Бизда ҳамон шундай одат мавжудки, кимдир қизғин мавзуда жон куйдириб гапирса ҳеч қандай тадқиқотларсиз, эксперт хулосаларисиз дарҳол тақиқларга мурожаат қилинади. Тақиқлаш емас, балки назорат қилиш ва тартибга солиш лозим.

 

    Бошқа янгиликлар