АсосийSport

Диёра Келдиёрова Улан-Батор “Катта дубулға” турнири совриндори бўлди

'Диёра Келдиёрова Улан-Батор “Катта дубулға” турнири совриндори бўлди'ning rasmi

Мўғулистонда дзюдо бўйича Улан-Батор “Катта дубулға” турнирининг биринчи куни якунланди.

Унда Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига битта бронза медали ёзиб қўйилди.

-52 килограмм вазн тоифасида курашган Диёра Келдиёрова шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди. Юртдошимиз бронза медали учун кечган беллашувда БАА вакили Хорлодои Биршелтдан устун келди.

Ушбу натижа орқали спортчимиз жаҳон ва Париж-2024 Олимпидаси рейтинги учун ўз ҳисобига 500 очко ёзиб қўймоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар