Францияда полициячи томонидан 17 ёшли ўсмирнинг ўлдирилиши ортидан юзага келган тартибсизликлар чоғида 400 дан ортиқ киши ҳибсга олинди.
Маълумотларига кўра, 30 июнь, жумага ўтар кечаси 421 нафар қоидабузар қўлга олинган. Уларнинг аксарияти 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган ёшлардир.
"Ушбу рекорд даражадаги ҳибслар вазирнинг префектлар ва полицияга берган қатъий кўрсатмаларини акс эттиради", деди Франция ички ишлар вазирлиги расмийлари.






