АсосийJamiyat

Бугун бир гуруҳ Ҳожиларимиз Ўзбекистонга қайтади

'Бугун бир гуруҳ Ҳожиларимиз Ўзбекистонга қайтади'ning rasmi

"Ҳаж – 2023" мавсумини кўтаринки кайфиятда якунлаган зиёратчиларимиз жорий йил 4-22 июль кунлари юртимизга қайтиб келади. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати хабар берди.

Юртдошларимиз Жидда шаҳридан Ўзбекистоннинг 10 та ҳудуди – Тошкент, Наманган, Фарғона, Қарши, Термиз, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Урганч ва Нукус сари парвоз қилиб, қайтиб келадилар.

Ҳожиларимизни кутиб олувчилар, уларнинг оила аъзолари ва яқинлари диққатига: 

Юртдошларимиз пойтахтимиздаги "Новза" масжидидан тартибли равишда Тошкент халқаро аэропортига кузатилган эди. Ҳожиларимизни кутиб олиш жараёнини ҳам рисоладагидек, чиройли тартибда ташкил этиш мақсадида, айнан, шу масжидда кутиб олинишини маълум қиламиз!

"Ҳаж – 2023" тадбирининг узлуксиз ва тартибли ўтказилишида "Uzbekistan Airways" акциядорлик жамиятидан малакали учувчи ва борткузатувчилари жалб этилган. Ҳожиларимизга ҳаво саҳнида турли таом ва ичимликлар тақдим этилади, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар