Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти сайловчилари билан учрашувда реновация дастурлари ҳақида фикр билдирди.
“Биргина Тошкент вилоятидаги жами 5 мингга яқин кўп қаватли уйларнинг ярми бундан 50 йилдан олдин қурилган. Шу боис, йил якунигача ушбу уйларнинг жорий ҳолати, жумладан зилзилага чидамли эканлиги тўлиқ ўрганилади.
Умуман, аҳоли билан маслаҳатлашган ҳолда, уларнинг розилиги билан хизмат муддатини ўтаб бўлган массивларни янгилаш бўйича ишларни амалга оширамиз.
Албатта, бу жиддий масала. Шунинг учун, реновациянинг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори бўлиши керак.
Шу мақсадда, Реновация дастурлари фақат ва фақат одамларимизнинг розилиги ва кенг жамоатчилик фикрини олган ҳолда қабул қилинади”, — деди номзод.