АсосийDunyo

Қозоғистонда 5 ёшли қиз ўлдириб кетилди. Вазиятни шахсан президент назоратга олди

'Қозоғистонда 5 ёшли қиз ўлдириб кетилди. Вазиятни шахсан президент назоратга олди'ning rasmi

Туркистон вилоятининг Сариоғаш туманида 5 ёшли қиз ўлдирилди. "Спутник Қозоғистон" хабарига кўра, ушбу ҳодиса ҳақида шахсан президент Қосим-Жўмарт Тоқаевга маълумот берилган. 

Олиб борилган тезкор қидирув ишлари сабаб гумонланувчи шахс аниқланган: у бир неча бор судланган, жумладан, қотиллик учун жазо муддатини ўтаган шахс бўлиб чиқди

Маълум қилинишича, аввалроқ ҳам (у одамга оғир тан жароҳати етказган) жиноят содир қилганига қарамай, инсонпарвар суд уни атиги уч йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилган. Энди у яна қотилликка қўл урган, бу сафар жабрланувчи ёш бола бўлди. 

Тоқаев Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлигига фожиа ҳолатларини синчковлик билан ўрганишни топширди.

“Давлат раҳбари жорий йилда чиқарилган ҳукмнинг қонунийлигини текшириш ва шахсга қарши ўта хавфли жиноятлар учун жиноий жавобгарликни кучайтиришни муҳим деб ҳисоблайди”, — дейилади хабарда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар