1

Рио–2016 Олимпиадаси совриндорлари Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтида меҳмон бўлишди

ЖАМИЯТ 17.10.2016, 09:51
Теглар: Спорт, Ўзбекистон, Рио–2016
Рио–2016 Олимпиадаси совриндорлари Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтида меҳмон бўлишди

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган XXXI ёзги Олимпия ўйинларида чемпионликни тантана қилиб, Олимпия ўйинлари рекордини янгилаган ҳамюртимиз Руслан Нуриддинов, шунингдек, бокс бўйича Олимпия ўйинларининг олтин медали соҳиби Фазлиддин Ғоибназаров ва бронза медали эгаси Рустам Тўлаганов Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти талабалари билан учрашишди. Бу ҳақда Ўзбекистон МОҚ матбуот хизмати маълум қилмоқда.

Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти халқаро таълим стандартлари асосида юқори малакали мутахассислар тайёрлашни янада ривожлантириш ва такомиллаштириш мақсадида ташкил этилган. 2007 йил январда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов Сингапур Республикаси Президенти С.Натҳан таклифига биноан Сингапурга ташрифи чоғида Ўзбекистон – Сингапур давлатлари ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва долзарб халқаро муаммолар хусусидаги суҳбатда мазкур даргоҳнинг очилишига тамал тоши қўйилган эди. Шундан сўнг Биринчи Президентимизнинг 2007 йил 5 сентябрдаги “Тошкент шаҳрида Сингапур менежментни ривожлантириш институти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори асосида ушбу институтга асос солинди.

Айтиш жоизки, бу қарор икки мамлакат ўртасида бошқа йўналишлар қатори таълим ва сайёҳлик соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш учун улкан имкониятлар эшигини очди. Ушбу олийгоҳда айни кунда Буюк Британиянинг Бангор, Сандерленд университетларининг ўқув дастурлари асосида Ўзбекистон, МДҲ ва бошқа хорижий давлатларнинг жисмоний шахслари учун турли хил йўналишларда таълим олиб борилмоқда.

Институтда ҳар йили турли тадбир ва маросимлар ўтказиш анъана тусини олган. Бу ўз навбатида талабаларнинг маънавий салоҳиятини оширишда, уларда ватанга бўлган мухаббатни тарбиялашда мухим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Олимпия ўйинларининг ғолиб ва совриндорлари билан ташкил этилган учрашув ҳам очиқ ва самимий руҳда ўтди ҳамда талабалар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга спортимиз юлдузларидан жавоб олишди. Таъкидлаш керакки сухбат жараёнида талабалар бир олам таъсурот олишди. Умуман олганда, Олимпиада ғолиблари билан ўтган учрашув тадбир иштирокчиларининг ёдида бир умрга сақланиб қолиши шубҳасиз.

Шарҳлар

Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
⚡️Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорликда ишлаб чиқарадиган автомобилларнинг нархлари эълон қилинди

24.01.2023, 10:47

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...
Путин Ўзбекистондаги ғайритабиий совуқлар ҳақида фикр билдирди (видео)

18.01.2023, 11:45

Россия президенти Владимир Путин иқтисодий масалалар бўйича йиғилиш ўтказди ва унда Марказий Осиё мамлакатларидаги совуқлар ҳақида фикр билдирди. Россия раҳбари бош вазир Михаил Мишустиндан агросаноат мажмуасида...
Озарбайжон ва Ўзбекистон Президентлари Ичан қалъани айланишди (фото)

22.06.2022, 15:14

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Хива шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилмоқда. Кеча бўлиб ўтган музокаралар якунида давлатимиз...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1