АсосийSalomatlik

Шарбат тайёрлашнинг 6 қоидаси

Турли хил мева шарбатларини бир-бири билан аралаштириб ичувчилар диққатига! Янги таъм ҳосил қилишга уринганингиз дуруст, аммо баъзи қоидаларни ёдда тутсангиз фойдадан холи бўлмайди:

  1. Ошқозон-ичак йўллари бўйича дардманд кишилар мева ва резавор мева шарбатларини сабзавот соки билан аралаштириб ичишдан тийилганлари маъқул. Чунки бу икки хил шарбатнинг ҳазм бўлиши учун алоҳида ферментлар керак бўлади. Бундан ошқозон қийналиб қолиши мумкин.
  2. Сельдерей, айниқса петрушка суви асаб тизимининг кучли қўзғалишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун уни 1:3 миқдорда помидор ёки сабзи шарбати билан аралаштириб ичиш керак. Агар туз солмасангиз, бу яшил қўшимча ўзининг шифобахш хусусиятини тўлиқ сақлайди.
  3. Лавлаги шарбатининг қуруқ ўзини ичилса, бош айланиши, кўнгил айниши ва қорин дам бўлишини келтириб чиқариши мумкин. Шунинг учун уни 1 соатга музлатгичга қўйиб, кейин янги сабзи, олма ёки қовоқ суви билан 1:3 нисбатда аралаштириб  ичиш тавсия қилинади.
  4. Анор ва сабзи шарбатини аралаштириб ичган яхши. Қуруқ ўзи эса ошқозон шиллиқ қаватига салбий таъсир этиб, тиш эмалини ҳам емиради.
  5. Сабзи шарбатини иложи бўлса оз миқдорда ўсимлик ёғи ёки қаймоқ билан истеъмол қилган маъқул. Шунда унинг фойдали хусусиятлари организмга кўпроқ сингади.
  6. Мевадан сиқиб чиқарилган ҳар қандай 300мл шарбатга 30мл сув қўшиш лозим. Қўрқманг, мазаси бузилмайди, қайтага ошқозон-ичак тракти меъёрлашган моддаларни қабул қилиб олиши осонлашади.

Бошқа янгиликлар