АсосийСиёсат

Шавкат Мирзиёев 6-7 октябрь кунлари Озарбайжонга боради

Президент Озарбайжонда Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этади.

'Шавкат Мирзиёев 6-7 октябрь кунлари Озарбайжонга боради'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 6-7 октябрь кунлари амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

Давлатимиз раҳбари Туркий давлатлар ташкилотининг Габала шаҳрида бўлиб ўтадиган навбатдаги саммитида иштирок этади.

"Минтақавий тинчлик ва хавфсизлик" мавзусида ўтказиладиган йиғилиш кун тартибидан ташкилот доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш ва кенгайтиришнинг долзарб масалалари ўрин олган.

Сиёсат, савдо-иқтисодиёт, инновация, инвестиция, энергетика, транспорт-коммуникация, гуманитар ва бошқа устувор соҳалардаги амалий ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилади.

Делегациялар раҳбарлари халқаро сиёсатнинг муҳим жиҳатлари юзасидан ҳам фикр алмашадилар.

Саммит якунида ташкилотга аъзо мамлакатлар ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган қатор қўшма қарор ва ҳужжатлар қабул қилиниши режалаштирилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари “Шовот–Тошҳовуз” чегараолди савдо зонасини ишга туширдилар'ning rasmi

    Сиёсат 17.11.2025 14:13

    Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари “Шовот–Тошҳовуз” чегараолди савдо зонасини ишга туширдилар

    Олий даражадаги музокаралардан сўнг Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов “Шовот–Тошҳовуз” қўшма чегараолди савдо зонасини расман ишга тушириш маросимида иштирок этдилар.

    'Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари стратегик шерикликни янада кенгайтиришга келишиб олди'ning rasmi

    Сиёсат 17.11.2025 13:23

    Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари стратегик шерикликни янада кенгайтиришга келишиб олди

    Икки давлат раҳбарлари Кўксаройдаги учрашувда савдо, саноат ва минтақавий ҳамкорликни чуқурлаштириш муҳимлигини таъкидлади.

    'Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Озарбайжон Президентларининг Ўзбекистонга ташрифи якунланди'ning rasmi

    Сиёсат 16.11.2025 18:54

    Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Озарбайжон Президентларининг Ўзбекистонга ташрифи якунланди

    Шавкат Мирзиёев Президентларни "Тошкент-Ҳумо" халқаро аэропортида кузатиб қўйди.

    'Марказий Осиёда минтақавий хавфсизлик ва барқарорлик концепцияси қабул қилинди'ning rasmi

    Сиёсат 16.11.2025 14:26

    Марказий Осиёда минтақавий хавфсизлик ва барқарорлик концепцияси қабул қилинди

    Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви якунлари бўйича Қўшма баёнот қабул қилинди.

    '"Бизнинг кучимиз — бирликда, муваффақият сари йўлимиз — дўстлик ва ҳамкорликда"'ning rasmi

    Сиёсат 16.11.2025 12:25

    "Бизнинг кучимиз — бирликда, муваффақият сари йўлимиз — дўстлик ва ҳамкорликда"

    Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг VII Маслаҳат учрашувида нутқ сўзлади. Президент ўз нутқида минтақани янада ривожлантиришнинг асосий етти йўналишига тўхталиб ўтди.

    'Сердар Бердимуҳамедов Ўзбекистонга ташриф буюрди'ning rasmi

    Сиёсат 16.11.2025 10:35

    Сердар Бердимуҳамедов Ўзбекистонга ташриф буюрди

    "Тошкент-Ҳумо" аэропортида Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов суҳбат ўтказди.