АсосийSalomatlik

Ақлий фаолиятни яхшилашни истаганларга 10 тавсия

  1.  Ҳар куни китоб ва газета ўқинг. Шунингдек, 20-30 дақиқа давомида бирор спорт тури билан шуғулланинг. Асло дангасалик қилманг. Бу иродасизликдан дарак.
  2. Узоқ вақт давомида телевизор кўрманг. У сизга умуман кераксиз бўлган маълумотлар билан фикрингизни чалғитиши мумкин.
  3. Бир суткада 6-8 соат давомида ухланг, уйқунгиз меъёрида бўлсин. Тунда ухлашнинг иложи бўлмаса, бу ишни кундузи амалга оширинг. Тўлиқ уйқу саломатлик ва соғлом фикр гаровидир.
  4. Қон айланишининг яхшиланиши ва мия фаоллашуви учун таомномангизда сабзи, майиз ва ёнғоқ маҳсулотлари бўлиши шарт.
  5. Эътиборни жамлашда холин моддаси катта ёрдам беради. Бу фойдали модда тухум сариғи ва жигарда кўп бўлади. Қабул қилинган маълумотларни ёдда сақлаб қолишни истасангиз, В витамини кўп бўлган маҳсулотларни истеъмол қилинг.
  6. Ҳаракатчанликни ошириш , мия ва организмнинг нормал ҳолатда ишлаши учун темир моддаси зарур. У эса қуйидаги маҳсулотларда кўп миқдорда бўлади: яшил олма, анор, қора нон.
  7. Мия нормал фаолият юритиши учун томирларда нуқсон бўлмаслиги лозим. Бунга эришиш учун эса лимон, апельсин ва мандарин кўпроқ истеъмол қилиш керак.
  8. Фикрлаш жараёнини яхшилаш ва тезлаштириш учун кальций ва калий лозим. У сут ва сут маҳсулотлари, ўрик туршаги ва помидорда кўп бўлади.
  9. Кунда-кун ора янги ғоялар туғилиши, хотира яхшиланиши ва соғлом бўлишни истасангиз, анжир енг! Чунки унинг таркибида мияни кислород билан таъминлайдиган модда бор.  
  10. Зираворлар мия фаолиятини яхшилашда жуда қўл келади. Масалан, зира ва занжабил диққатни оширади, қалампир, мурч ва зарчава миядаги қон айланишини яхшилайди. 

Бошқа янгиликлар