АсосийSport

Ўзбекистон аёллар футболи тарихида катта воқеа юз берди

Кеча, 17 октябрь куни Ўзбекистон аёллар футболи тарихидаги катта воқеа юз берди. Илк маротаба Ўзбекистон аёллари Осиё ёки унинг минтақавий мусобақасида чемпион бўлди.

19-ёшгача бўлган аёллар ўртасидаги Марказий Осиё Футбол Ассоциацияси кубоги – CAFA CUP–2016’нинг сўнгги тур баҳслари бўлиб ўтди. У

нда Ўзбекистон U-19 ҳамда Эрон U-19 аёллар терма жамоалари майдонга тушишди ва вакилларимиз 3:0 ҳисобида зафар қучиб, бош совринга эга бўлди.

Эрон – Ўзбекистон 0:3

Голлар: Тожинисоҳон Рашидова – 34, Нилуфар Қудратова – 37, 60.

Огоҳлантиришлар: Заҳро Худобахший, 52 – Нозима Камолтоева, 30.

Бошқа янгиликлар