АсосийSalomatlik

Ўзимиз ҳақимизда 10 қизиқарли факт!

  1. Инсон танаси ҳар-хил кимёвий унсурлардан ташкил топган. Бир умр давомида танамиздан ажралиб чиққан хлор моддаси катта-катта олтита сув ҳавзаси (бассейн)ни зарарсизлантириш (дезинфекция)га етар экан! Танамиздан ажралиб чиққан фосфор эса, 200 қути гугурт тайёрлашга етади.
  2. Олтмиш йил яшаган одам, шундан 20 йилини уйқуда ўтказар экан, уйқу ўлимнинг укаси, — деган гапларни бекорга гапиришмас экан-да...
  3. Чақалоқ туғилган пайтда тизза қопқоғига эга бўлмайди, бу нарса 2–5 ёшлар оралиғида шаклланади.
  4. Инсон танасининг энг мустаҳкам қисми бу сочлар бўлиб, улар энг охирида чиришни бошлайди. Археологлар томонидан топилган, эрамиздан аввалги минг йиллар олдин мумиёланган жасадлар ичида, скелетдан ташқари «яшаб» қолган қисми бу — сочлар эди.
  5. Инсон уйқудаги ҳолатида бўйи узунроқ бўлишига нима дейсиз? Чунки, горизонтал ҳолда одам танаси бўш ва эркин бўлиб, бунинг натижаси ўлароқ у тахминан 0.8 см га узаяди.
  6. Инсон организми жудаям кўп иссиқлик ажратиб чиқаради, бир кунда ажралиб чиққан иссиқлик энергияси 30 литр сувни қайнатишга етаркан!
  7. Қон таркиби эса, инсоният тарихидан олдинги даврдаги денгизлар таркиби билан бир хил.
  8. Инсон юраги ўлчами жиҳатдан муштдеккина келади, катта одамларда оғирлиги 220−265 граммни ташкил қилади. У бир қисқаришда бир стакан (200 мл) қонни ҳайдашга қуввати етади.
  9. Ошқозон ҳам жудаям «ақлли» бўлиб, мия ва унинг таҳлилисиз ўз ишини бажараверади. Биз томонидан ҳеч қандай таъсирларсиз озуқа ҳазм қилиш жараёнини олиб бораверади. Ундан ажралиб чиқадиган кислоталар эса, ҳатто рух моддасини ҳам ҳазм қилиб — эритиб юборади. Аммо шуниси яхшики, ошқозон ҳужайралари кислота таъсиридан  кўра тезроқ ҳаракат қилади!
  10. Инсон териси катта одамларда, тахминан икки квадрат метрни ташкил қилади. У ҳаёт давомида, янгиланиш натижасида 18 кг терини ажратиб ташлайди. Бу ҳодиса, инсон терисининг эски ҳужайралари ўрнига янги ҳужайралар билан алмашинуви натижасида содир бўлади. 

Бошқа янгиликлар