Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизматининг берган хабарига кўра, жорий йилнинг июнь ойида 2,5 млндан ортиқ истеъмолчи томонидан 134,2 млрд сўм кешбэк йиғилган бўлиб, шундан 1,8 млндан ортиқ истеъмолчига 98,1 млрд сўм кешбэк тўлаб берилган.
Шунингдек, камчиликлар бартараф этилиши натижасида ўтган ойлар учун ҳисобланган яна 2,3 млрд сўм кешбэк тасдиқланган.
Солиқ мобил иловаси орқали берилган жами кешбэклар 1,4 трлн сўмдан ошган.
Тасдиқланиш жараёнида бўлган кешбэклар қачон тасдиқланади?
Тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ ҳисоботлари топширилиши, ҳисоботлардаги камчиликлар тузатилиши, солиқ қарздорлиги камайтирилиши инобатга олиниб қолган кешбэк суммалари автоматик тарзда тасдиқлаб борилади, дейилади хабарда.
29.07.2023 19:40
Июнь ойида истеъмолчиларга 98,1 млрд сўм кешбэк тўлаб берилгани айтилди






