АсосийJamiyat

Жорий йилги мавсумда неча тонна донли экинлар етиштирилгани маълум қилинди

'Жорий йилги мавсумда неча тонна донли экинлар етиштирилгани маълум қилинди'ning rasmi

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил январь-июнь ойларида Ўзбекистонда барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 5,4 млн тонна донли экинлар етиштирилган.
 Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даври билан солиштирганда 7,3 %га ошган.
Дон экинларини етиштириш бўйича ҳудудлар ўртасида пешқадамликни Фарғона вилояти эгаллади. Унинг, дон экинлари умумий ҳажмидаги улуши 12 %дан ошган.
 Шу билан бир қаторда, юқори улуш Сурхондарё (11,8 %), Қашқадарё (11,3 %), Андижон (9,0 %), Самарқанд (8,3 %) ва Жиззах (8,2 %) вилоятларида қайд этилган.
 Умумий ҳажмдаги паст улуш, Қорақалпоғистон Республикаси (2,1 %) ва Навоий вилояти (3,6 %) да кузатилди.
 

    Бошқа янгиликлар