9 август куни маҳаллий вақт билан соат 11:55да Эроннинг Qeshm Air авиакомпаниясининг самолёти Тошкент халқаро аеропортига қўнди.
Теҳрон — Тошкент — Теҳрон йўналишида парвоз қилган Aibus А320 русумли самолёт анъанавий тарзда сув аркаси билан кутиб олинди.
Рейслар ҳафтасига бир марта — чоршанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Qeshm Air — штаб-квартираси Теҳронда жойлашган Эрон авиакомпанияси бўлиб, 1993 йилда ташкил этилган ҳамда маҳаллий ва халқаро йўловчи рейсларини, шунингдек, чартер рейсларини амалга оширади.






