АсосийIqtisodiyot

Куч ва имкониятлар бирлашуви: юксак самарадорликка йўл

'Куч ва имкониятлар бирлашуви: юксак самарадорликка йўл'ning rasmi

Чирчиқ шаҳридаги қишлоқ хўжалиги машинасозлик кластери (AgroTech Кластер) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.11.2021 йилдаги ПҚ–7-сон қарорига асосан қишлоқ хўжалиги машинасозлигида ишлаб чиқариш жараёнларини мақбуллаштириш, тўлиқ циклли ишлаб чиқариш тизимини яратиш ҳамда ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиш мақсадида ташкил этилди. Бир гуруҳ журналист ва блогерлар маскур заводда бўлиб ундаги имкониятлар билан танишди, хусусан Darakchi.uz мухбири ҳам.

 

“UzAutosanoat” АЖ ишончли бошқарувидаги AgroTech кластер бунёд этилиши мамлакатимиз аграр соҳаси учун катта янгилик ҳисобланади. Боиси бир нечта заводни бир ҳудудда жамлаш, саноат кластери усулида уларнинг куч ва имкониятини ягона мақсадга йўналтириш билан боғлиқ тажриба мамлакатимиз аграр соҳасида илк бор амалга оширилмоқда.

AgroTech кластернинг Чирчиқ шаҳрида ташкил этилиши шаҳар саноат тармоқларининг ички имкониятларидан унумли фойдалган ҳолда “Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” АЖ, “Агрегат заводи” АЖ, “Технолог” АЖ, “Технолог-Стан” МЧЖ, “Агросаноатмашинвест” МЧЖ ишлаб чиқариш қувватларининг аксар қисми “Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси” АЖ ҳудудда жамланиши ишлаб чиқаришнинг ягона занжарини ташкил этиш имконини берди.

Бунинг натижасида мамлакатимиздаги қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналарнинг маҳсулот таннархидаги логистика, амотрисация, иш ҳақи ва солиқлар кўринишидаги харажатларни мақбуллаштирилишига олиб келди.

Замонавий энергия тежовчи технологиялардан фойдаланиш, ўз навбатида, маҳсулот таннархини янада пасайишига замин яратди.

Янги иш ўринлари яратилиб, аҳоли бандлиги таъминланади.

Муҳими, мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги учун замонавий қишлоқ хўжалиги техникаларини узлуксиз етказиб бериш, ишлаб чиқариш жараёнида сифат ва самарадорликка эришиш учун мустаҳкам пойдевор яратилди.

AgroTech кластернинг ташкил этилиши қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқаришда замонавий ёндашувнинг йўлга қўйилишига, қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқарадиган заводларни ягона ҳудудда жойлаштириш, куч ва имкониятни бирлаштириш, ишлаб чиқариш жараёнида яхлитликни таъминлаш орқали юксак самарадорликка эришиш имконини беради. Мисол учун, илгари фойдаланилган 1 200дан ортиқ ускуна ва жиҳоз ҳамда иқтисодий самарасиз бўлган 28 турдаги техникалар мақбуллаштирилиб, ишлаб чиқариш қувватидан фойдаланиш 85 фоизгача, маҳаллийлаштириш даражаси эса 50 фоизгача етказиладиган бўлди. Натижада ишлаб чиқариш таннархи ўртача 20 фоизга пасайиб, корхоналарнинг рентабеллик даражаси 10 фоизга ошиши кутилмоқда.

AgroTech кластер сал кам 15 гектар майдонда жойлашган бўлиб, ишлаб чиқариш майдони 73 600 метр квадратни ташкил этади.

Лойиҳанинг асосий мақсади: миллий қишлоқ хўжалигини замонавий техникалар билан таъминлаш ҳамда техникаларни қардош қўшни давалтларга экспорт қилишдир.

АgroTech кластер қувватларида ҳар йили 15 минг донагача ўзи юрар, осма ва тиркама техникаларни ишлаб чиқариш учун барча шароитлар мужассам бўлади, чорвачилик, боғдорчилик ва сабзавотчилик соҳасида талаб юқори бўлган янги техникалар ўзлаштириш устида ишлар олиб борилмоқда.

“AgroTech кластер”да 26 та турдаги тракторлар, комбайнлар, култиваторлар, омочлар, ер текислагичлар, бороналар, сеялкалар, пуркагичлар, минерал ўғит сочғичлар, озиқа ўриш машиналари, зичлагич, картошка эккич, савбзавот экиш машиналари ва бошқа техникалар ишлаб чиқарилади. Корхонада ишлаб чиқариладиган қишлоқ хўжалиги техникаларининг 80 фоизи ички бозорга, 20 фоизи Қозоғистон, Азарбайжон, Туркманистон давлатларига экспорт қилинади.

Шунингдек, дилерлик марказлари фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, кооперация асосида ҳудудларда 24 та сервис марказлари ташкил қилинган, улардаги мобил бригадалар 71 дона махсус жиҳозланган “Дамас” русумли автомашиналар билан таъминлади, даладаги техникаларга сервис хизматларини кўрсатиш учун эҳтиёт қисмлари заҳиралари яратилди.

Ишлаб чиқаришда фойдаланилаётган ускуналарнинг маънан ва жисмонан эскирганлигини инобатга олиб, уларни босқичма-босқич модернизация қилиш режалаштирилган. Хусусун, биринчи босқичи яъни 2023-2024 йилларда механик ишлов бериш цехидаги сал кам 400 дона ускуналарни модернизация қилиш орқали уларнинг сони қарийб 3 баробаргача мақбуллаштириш кўзда тутилган.

Маълумот ўрнида: мақбуллаштириш натижасида 2,2 млрд сўмлик электр энергиясини тежаш ҳамда нуқсонли деталлар улушини қисқартириш ҳисобига 10,5 млрд сўм иқтисод қилиш, пировардида 17,4 млрд сўм иқтисод қилиниши тахмин қилинмоқда.

Қолаверса, Кластер фаолиятида муқобил электр энергияси манбаларидан фойдаланиш ҳам назарда тутилган. Хусусан, 20 минг кв. метр майдонда қуёш батареяларини ўрнатиш, улар ёрдамида ҳар йили 2,6 ГВт энергия олиш орқали кластернинг энергияга бўлган талабининг 30 фоизини қоплаш режалаштирилган.

Корхонада ишлаб чиқариладиган замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари нархлар ва сифатнинг мутаносиблигида техникаларнинг юқори самарадорлиги ҳамда фойдаланишда қулайлиги билан рақобатчилардан ажралиб туради.

    Бошқа янгиликлар