1

Боланинг ўқишга қизиқиши бўлмаса...

СУҒДИЁНА 21.10.2016, 14:36
Теглар: Ота, Ота-она, Оила, Она ва бола
Боланинг ўқишга қизиқиши бўлмаса...

— Ўғлим биринчи синфда. Иккинчи чорак якунига етишига оз қолди, аммо ҳалигача ўқишга кўниколмайди. Ўқитувчисининг айтишича, у бир нуқтага бепарво қараб, қўлида чизгич ёки ручкани партага уриб ўтираверади, дарс қилишни истамайди. Бошим қотган, нима қилай?

Саида ҚОДИРОВА, Тошкент шаҳри

Мутахассис: руҳшунос Зебунисо Аҳмедова.  

БОЛА СТРЕСС ҲОЛАТИДА!

Бу вазият боланинг руҳий тушкунлик ҳолатида эканлигини билдиради. Яъни, бола учун мактаб шароитига мослашиш стрессга айланган. Айни дамда руҳияти учун қулай бўлгани учун дарсда ўзини лоқайд, ўқитувчининг гапига бефарқ қилиб кўрсатади. Чизгич ёки ручкани бир маромда уриши унинг ҳаракатларида тажовузкорлик борлигини билдиради. Айни дамда боланинг кўнгли нимадандир тўлмаяпти. Мазкур ҳолат кўпроқ тез-тез хасталанадиган, бош мия ички босими кўтарилиб турадиган болаларда юз беради. Шунингдек, боланинг мактабга мослашуви қийин кечишига уйдаги руҳий муҳит ҳам сабаб бўлади.

КЎНГЛИГА ЙЎЛ ТОПИНГ!

Дарсда ўқитувчининг гапини эшитмаслик, ички оламига кириб кетиш меҳрга ташна, етарли эътибор ололмаётган болалар учун хос. Бундай пайтда ўқитувчи ҳам, ота-оналар ҳам бола билан муосабатда ўзгача йўл танлашлари керак. Болани танқид эмас, қўллаб-қувватлаш орқали йўлга солинади.  Боланинг арзимаган ютуқларини ҳам инобатга олиш шарт!

Масалан, ўқитувчи болакайни доскага чиқариб, уни фақат мисол ёзишга, иккинчи ўқувчини эса шу мисолни ечишга ундасин. Лекин охирида иккала ўқувчини тенг тақдирлаб, “билмасвой”ингизга икки хисса кўпроқ меҳр беришини, яхши баҳо қўйишини илтимос қилинг. Бола бор-йўғи мисолни доскага ёзган бўлиши мумкин, аммо унинг дарсда қатнашишини ҳам ғалаба сингари нишонлаш керак. Аста-секин бу усул иш бериб, бола лоқайдликдан ҳаракат қилишга, мисолни ўзи, мустақил ечишга ўтади.

МЕҲР КЎЗДА ВА СЎЗДА

Фарзандингизни кўпроқ бағрингизга босинг. Камчиликларни кўрсатиб, ҳадеб силташ ўрнига кўпроқ бошини силанг, қўл бармоқларини енгил уқаланг. Шу йўл билан уни ўзингизга яқинлаштирасиз, асабий тарангликни ҳам бартараф этасиз. Ухлашидан аввал илиқ сувда чўмилса, тинчланади. Дарс тайёрлаш ва мактабга боришдан олдин эса, боланинг кўзларига қараб, қатъийлик билан секин овозда: “Сен, албатта, уддалайсан, мен сенга ишонаман, муҳими ёлғиз эмассан” деб такрорланг. Бу сўзларнинг руҳий таъсири жуда кучли: чунки ундан олдин тинчлантирувчи уқалаш муолажаси бўлиб ўтди, энди эса ишонч билан руҳиятига таъсир ўтказилади.

ЯНА БИР ТАВСИЯ...

Ички оламига шўнғиб кетмаслиги учун ўз туйғуларини ижод (расм чизиш, пластилиндан буюм ясаш) орқали намоён қилишга унданг. Булар тажовузли ҳаракатлардан чалғишга ёрдам беради.

Оила аъзолари билан овозни баландлатмасдан, ҳурмат билан гапириш, кўпроқ табассум қилиш орқали эса уйдаги муҳитни яхшиланг. Ўзаро суҳбат пайтида боланинг хато-камчиликларини эмас, ютуқларини бирма-бир санаб, уни руҳан қўллаб-қувватланг.

Унутманг, шу бугундан бошлаб, фарзандингиз лоқайд, дангаса эмас, у кичик шаҳзода! Шаҳзодаларни ким тарбиялайди? Ақлингизга балли, албатта, қироличалар! Фарзандингизни қироличалардек эътибор, назокат ва кўтаринки руҳда тарбиялангки, ҳаётда эзгу ишларга қодир, кучли инсон бўлиб етишсин.

Барно ҲОЖИМИРЗАЕВА 

Шарҳлар

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп?

26.09.2021, 17:45

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп? Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. Унга кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жами 8 871 412 та оила...
Ўзбекистонда 2030 йилга қадар оила институти янада мустаҳкамланади

27.05.2021, 16:56

АОКАда “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.Анжуманда  “Ўзбекистон Республикасида оила институтини 2030 йилгача янада мустаҳкамлаш концепцияси” мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида...
Ўзбекистонда қанча оила фақат шаърий никоҳ асосида яшагани аниқланди

14.11.2019, 18:36

 Ўзбекистонда ФҲДЁ органлари ҳокимликлар тасарруфига ўтказилгач, фақатгина шаърий никоҳ билан яшаб келган 20 минг 350тадан ортиқ оила аниқланиб, уларнинг никоҳи қонунийлаштирилди.Бу ҳақда 13 ноябрь куни оила...
«ИЧКИЛИК БЎЛМАСА ЭДИ...»

23.12.2017, 17:11

Сайёра, 30 ёш, Жиззах вилояти: — Турмушга чиққанимга ўн йил бўлибди. Икки фарзандим бор. Қайнона-қайнотам билан бирга яшаймиз. Шу йиллар ичида тинч, осойишта, хотиржам яшаганимни...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1