АсосийJamiyat

Президент маҳаллаларда бир ой давомида кўчат ярмаркаларини ташкил қилиш ва куз мавсумида 30 миллион туп кўчат етказиб бериш кераклигини айтди

'Президент маҳаллаларда бир ой давомида кўчат ярмаркаларини ташкил қилиш ва куз мавсумида 30 миллион туп кўчат етказиб бериш кераклигини айтди'ning rasmi

Мутасаддиларга барча туман ва маҳаллаларда бир ой давомида кўчат ярмаркаларини ташкил қилиш ва куз мавсумида 30 миллион туп кўчат етказиб бериш топширилди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тайёргарлик ишлари, кўчат тарқатиш, экиш жараёнларини туманма-туман телевидение ва радио орқали ёритиб бориш муҳимлиги қайд этилди.

Давлатимиз раҳбари кузги мавсумида ўтган йиллардаги хатоларни такрорламаслик шарт эканига эътибор қаратди.

Жумладан, кўчат экишда манфаатдорликни ошириш лозим. 

Бу борадаги вазиятни ўзгартириш учун эндиликда автомобиль, темир йўл, дарё, каналлар ёқалари аҳоли ва тадбиркорларга шартнома билан ер тоифаси ўзгартирмасдан бўлиб берилиши белгиланди.

    Бошқа янгиликлар