АсосийJamiyat

UzAuto Motors оммабоп машиналарга шартномалар келгуси йилгача очилмаслиги ростми

'UzAuto Motors оммабоп машиналарга шартномалар келгуси йилгача очилмаслиги ростми'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда оммабоп автомобиллар учун шартномалар 2024-йилга қадар очилмаслиги ҳақида маълумотлар тарқалди. 

Унда, келгуси ойлар учун режалаштирилган барча ишлаб чиқариш ҳажми аллақачон сотилган. Яқин келажакда Chevrolet Cobalt, Lacetti ва Damas автомобиллари учун шартномалар очилмайди, чунки 2023 йил ва 2024 йил боши учун бутун ишлаб чиқариш ҳажми аллақачон сотилгани айтилган.

Ҳолат юзасидан компания матбуот хизмати расмий маълумот берди.

Маълум қилинишича, оммабоп машиналарга шартномалар келгуси йилгача очилмаслиги ҳақидаги хабарлар нотўғри. 

"Эслатиб ўтамиз, компания фаолияти, унинг режалари, маҳсулот нархлари ва шартномалар билан боғлиқ барча ишончли маълумотларни фақат "UzAuto Motors"нинг расмий саҳифалари орқали билиб олишингиз мумкин", дейилади компания хабарида.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар