АсосийJamiyat

Соғлиқни сақлаш вазири тунги сменада беморларни тез ёрдам чақириқларига жавоб берди (видео)

'Соғлиқни сақлаш вазири тунги сменада беморларни тез ёрдам чақириқларига жавоб берди (видео)'ning rasmi

Соғлиқни сақлаш вазири А. Иноятов бугун тунда Республика тез тиббий ёрдам маркази Тошкент шаҳар станциясида бўлди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Дастлаб вазир Call-марказ иш-фаолияти билан танишар экан, юртдошларимиздан “103” хизматига келиб тушган навбатдаги чақириқни қабул қилди. Мурожаат эгасининг шикоятларини тинглагач, энг яқин бўлган тез тиббий ёрдам бригадасини дарҳол ушбу манзилга юборди.

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг ўтган 10 ой давомида “103” рақамига юртдошларимиздан жами 10 миллион 900 мингга яқин чақирув келиб тушди. Шундан 1 миллион 19 минг 841 нафар бемор шифохонага госпитализация қилинди.

 

    Бошқа янгиликлар