АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда

'Бугун Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда'ning rasmi

"Ўзгидромет" хабарига кўра, бугун кундузи республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади. Бухоро, Навоий вилоятларида эрталаб баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда 21-23 м/с га етиши мумкин. Ҳарорат 22-27° илиқ, шимолда 10-15° илиқ бўлади.

Пойтахтда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 20-22° илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, Тошкент вилоятининг баъзи жойларида кучли бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 7-12° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар