АсосийJamiyat

Урганчдан Санкт-Петербургга ҳафтасига 4 марта парвоз йўлга қўйилмоқда

'Урганчдан Санкт-Петербургга ҳафтасига 4 марта парвоз йўлга қўйилмоқда'ning rasmi

29 ноябрдан бошлаб Узбекистан Uzbekistan Airwaysдан Санкт-Петербургга парвозлар сонини оширмоқда. Бу ҳақда Миллий авиакомпания матбуот хизмати хабар қилмоқда. 

Маълум қилинишича, эндиликда рейслар нафақат сешанба, жума ва якшанба кунлари, балки чоршанба кунлари ҳам амалга оширилади.

HY637/638 рейси 2023 йилнинг 29 ноябридан чоршанба кунлари қуйидаги жадвалга мувофиқ бажарилади:

Урганчдан жўнаб кетиш соат 11:30 да, Урганч вақти билан;

Санкт-Петербургга етиб келиш соат 14:10 да, Санкт-Петербург вақти билан;

Санкт-Петербургдан жўнаб кетиш соат 15:40 да, Санкт-Петербург вақти билан;

Урганчга етиб келиш соат 22:00 да, Урганч вақти билан.

    Бошқа янгиликлар