1

Одам бурнида янги антибиотик топилди

САЛОМАТЛИК 21.12.2023, 17:40
Одам бурнида янги антибиотик топилди

Германиянинг Тюбинген университети олимлари одам бурнида патоген бактерияларга қарши самарали бўлган янги антибиотикни аниқлади.

Эпифадин деб аталадиган молекула буруннинг ички деворининг шиллиқ қаватида жойлашган Staphylococcus epidermidis туридаги бактерияларнинг ўзига хос штаммларидан ҳосил бўлади.

Эпифадин микроорганизмларни бартараф этадиган ва янги антибиотикларни ишлаб чиқиш учун етакчи тузилма сифатида ишлатилиши мумкин бўлган антимикробиял бирикмаларнинг янги, илгари номаълум синфидир. Эпифадин нафақат Staphylococcus epidermidis билан рақобатлашадиган бактерияларга қарши таъсир қилади, балки ичаклар ва баъзи замбуруғлар каби бошқа яшаш жойларидаги бактерияларга ҳам таъсир қилади.

Ушбу модда, айниқса, антибиотикларга чидамлилик юзага келганда хавфли бўлган Staphylococcus epidermidisга қарши самаралидир. Бироқ, эпифадин ёки унинг ҳосилалари даволаш учун ишлатилиши мумкинлигини аниқлаш учун кўпроқ тадқиқотлар талаб этилади, деб хабар беради lenta.ru.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1