Омбудсман Самарқанддаги ҳушёрхоналарда аниқланган камчиликлар бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдимнома киритди.
Қайд этилишича Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг туман ва шаҳарлар тиббиёт бирлашмалари таркибида ташкил этилган мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича туманлараро (Ургут, Тойлоқ, Иштихон, Пахтачи, Пайариқ, Булунғур туманлари ва Каттақўрғон шаҳри) пунктларига мониторинг ташрифлари амалга оширилган.
Мониторинг давомида мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича айрим туманлараро пунктларида бир қатор салбий ҳолатлар аниқланган.
Хусусан, мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича айрим туманлараро пунктларининг хоналари таъмирга муҳтож ҳолда ва белгиланган талаб даражасида ташкил этилмаган, ҳожатхона ва ювиниш хоналарида сақланаётган шахслар учун шароитлар яратилмаган.
Булунғур туманлари ва Каттақўрғон шаҳридаги ҳушёрхоналарнинг баъзиларига вентиляция тизими ўрнатилган бўлсада, уларнинг ҳеч бирида бу тизимлар ишламаслиги ва бошқа камчиликлар аниқланган. Шунингдек, ушбу пунткларнинг айримларида муддати ўтган дорилар ҳам сақлаб келинган.






