АсосийDunyo

Россияда 50 га яқин автомобиль ЙТҲга учраши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди

'Россияда 50 га яқин автомобиль ЙТҲга учраши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

8 январь куни Россиянинг Новгород вилоятида 50 га яқин автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

Ҳодиса соат 14.45 да магистралнинг 526-километрида содир бўлган. Тўқнашув об-ҳаво шароитининг кескин ёмонлашуви сабаб юз берган. Гидрометеорология маркази маълумотларига кўра, душанба куни эрталаб Новгород яқинида кучли қор ёғган.

Ҳодиса оқибатида тўрт киши ҳалок бўлган. Улар орасида 2023 йилда туғилган чақалоқ ҳам бор.

Ҳозирда воқеа жойида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат инспекцияси, Тергов қўмитаси ходимлари ишламоқда. Новгород вилояти прокуратураси оммавий автоҳалокат юзасидан тергов ташкил қилди.

    Бошқа янгиликлар