АсосийMutolaa

Инсон ва ҳайвон

'Инсон ва ҳайвон'ning rasmi

Низомий Ганжавийнинг “Лайли ва Мажнун” достонидаги бир ҳикоят бор: Ўтмишда бир золим ҳукмдор яшаб ўтган эди. У қонхўрлик, жабр-зулмда ҳаддидан ошган эди. Унинг саройида махсус қафасларда одамхўр итлар ҳам боқилар, ким кўзига ёмон кўринса, ана шу ваҳший жонзотларнинг олдига ташлар, итлар бу шўрликни бир зумда тилка пора қилишарди. 

Подшоҳнинг бир ғуломи ҳар доим итларга қараш билан банд эди. Итлар ҳам унга ўрганиб қолишган, ундан бошқа ҳеч кимни яқин йўлатишмасди. Нима бўлди-ю, унинг қайсидир бир иши подшони ранжитди. Ҳукмдор унинг ўзини ҳам ўша ваҳший итлар қафасига ташлашни буюрди. 

Эртаси куни шоҳ гуноҳкорнинг ғажилган суякларини кўриб ҳузур қилиш учун итларнинг қафаси томон юрди. Не кўз билан кўрсинки, ғулом итлар қафасида соппа-соғ ўтирар, ваҳший жонзотлар эса, худди беозор мушук сингари унинг пинжига киришган эди. Подшоҳ бу ҳолнинг сабабини сўради. Шунда ғулом ўрнидан туриб “Подшоҳим, шунча йил хизматингизни қилиб, сиздан кўрган рўшнолигим шу бўлди. Мени итларга ем қилмоқчи бўлдингиз. Итлар эса, мендан кўрган ғамхўрлиги туфайли менга заррача озор етказмади ва кўриб турганингиздек мен соғ-саломатман”...

Қиссадан ҳисса шуки, яхшиликни билмайдиган, беандиша, ноинсоф одамлардан кўра ваҳший ҳайвон аълороқдир. 

    Бошқа янгиликлар