АсосийReklama

Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати тубдан яхшиланади!

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнингсайловолди дастурида ижтимоий сиёсатнинг муҳим йўналиши бўлган соғлиқни сақлаш ва тиббиёт соҳасини ривожлантириш борасидаги “Ислоҳот – ислоҳот учун эмас, аввало инсон учун” тамойилини изчиллик билан ҳаётга татбиқ этиш устувор вазифа деб белгиланган.

Маълумки, мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини модернизациялаш бўйича босқичма-босқич диққатга молик ишлар амалга оширилмоқда. Давлат дастурларида назарда тутилган вазифаларнинг изчиллик билан ҳаётга татбиқ этилиши натижасида тиббиёт муассасаларининг моддий-техника ­базаси мустаҳкамланди, даволашнинг энг илғор услублари кенг қўлланилмоқда, аҳолига биринчи даволаш-профилактика ёрдами кўрсатилишининг замонавий тизими яратилган. Аҳолига шошилинч ва махсус тиббий ёрдам кўсатиш тизими изчиллик билан ­такомиллаштирилмоқда. 

Хусусан, бугунги кунда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг вилоят бўлимлари, бир юз етмишдан зиёд субфилиаллари, “103” тез тиббий ёрдам ҳамда санитар авиация хизмати эл саломатлигини асраш йўлида туну-кун узлуксиз фаолият олиб бормоқда. Шошилинч тиббий ёрдам муассасаларининг автопарклари ҳам кейинги йилларда чақириқларга ўз вақтида етиб бориш мақсадида тўрт юзта махсус транспорт билан таъминланди.

Мустақиллик йилларида қишлоқ жойларда уч мингга яқин қишлоқ врачлик пунктлари барпо этилиб, мазкур муассасалар янги тиббий технологиялар билан таъминланди. Ушбу ихтисосликда ишлайдиган умумий амалиёт врачларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизими, шунингдек, патронаж ҳамширалик хизмати шакллантирилди. Шунингдек, аҳолига юқори сифатли диагностика ёрдамини кўрсатиш, она ва бола скрининги, перинатал хизматлар, шошилинч ҳамда ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларининг замонавий тизими яратилди. Буларнинг бари саломатлик билан боғлиқ кўплаб муаммоларнинг олдини олиш ва энг муҳими, кенг жамоатчиликнинг тиббий маданият даражасини юксалтириш, аҳоли соғлиғини сақлаш борасида салмоқли кўрсаткичларга эришиш имконини бермоқда. Масалан, мамлакатимизда кейинги беш йил ичида ҳар 100 минг чақалоққа нисбатан оналар ўлими 23,1 дан 19 тага, 5 ёшгача бўлган болалар ўлими 14,8 тадан 13,9 тага, чақалоқлар ўлими 11 тадан 10,7 тага камайди.

Шунинг учун ҳам нуфузли “The Lancet” тиббиёт журнали томонидан эълон қилинган табобат, ҳаёт ва саломатлик билан боғлиқ барқарор ривожланишнинг кўрсаткичлари бўйича рейтингда Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари ўртасида биринчи ўринни эгаллади. “Доялар иштирокидаги туғуруқлар” мезони бўйича Ўзбекистон максимал даражадаги баҳони, “Касалликлар тиббий профилактикаси даражаси” бўйича — 93, “Ҳаво ифлосланиши туфайли касалликка чалиниш” мезони бўйича — 89, “Оилани режалаштириш ва репродуктив ёш” бўйича — 84, “Чекиш” ҳамда “Ичишга яроқсиз сув ­истеъмоли билан боғлиқ касалликлар” мезони бўйича 81 балл тўплади ва саломатлик рейтингида жаҳондаги 188 давлат ўртасида 55-ўринни эгаллади.

Яна бир эътиборли жиҳати, Ўзбекистон жаҳондаги нуфузли ташкилот — “Save the children” (“Болаларни асрайлик”) халқаро муассасаси томонидан тузилган дунё рейтингида болалар саломатлигини мустаҳкамлаш борасида катта ­ғамхўрлик кўрсатилаётган энг илғор ўн мамлакат қаторидан жой олган.

Халқимизда “Тани соғлик – туман бойлик”, деган нақл бежиз айтилмаган. Тани соғ одамгина буюк ишларга қодир бўлади, юрти равнақи учун бутун куч-қудратини ишга солади. Партиямиз томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод сифатида кўрсатилган Шавкат Миромонович Мирзиёев сайловолди дастурида соғлиқни сақлаш соҳасини янада ислоҳ қилиш, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини тубдан ошириш мақсадида қишлоқ врачлик пунктлари, тез тиббий ёрдам станциялари, ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари фаолиятини янада яхшилаш бўйича, шунингдек, хусусий тиббиёт муассасаларини ривожлантириш бўйича бир қатор дастурларни амалга ошириш режалаштирилмоқда.

Ҳар бир юртимиз фуқаросини президентлик сайловларидаТадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси номзодига овоз беришга чақирамиз.

O‘zLiDeP Матбуот хизмати.

 

 

Мақола шартнома асосида чоп этилмоқда

    Бошқа янгиликлар