АсосийДунё

Ҳиндистонда тарқалаётган, давоси ва вакцинаси бўлмаган Чандипура қандай касаллик?

Мазкур вирус тиббиётда кам ўрганилган, фақат чивинлар чақиши орқали юқиши ҳақида маълумотлар бор.

'Ҳиндистонда тарқалаётган, давоси ва вакцинаси бўлмаган Чандипура қандай касаллик?'ning rasmi

Шу кунларда Ҳиндистоннинг Гужарот штатида эпидемиологик вазият ёмонлашган. Жаҳон матбуоти хабарларига кўра, ҳудуд бўйлаб Чандипура деб аталувчи хавфли вирус тарқалмоқда. 

Штат соғлиқни сақлаш вазири Рашикеш Пателнинг қайд этишича, ҳозиргача 50 та касалланиш ҳолати рўйхатга олинган. 16 киши инфекция оқибатида ҳаётдан кўз юмган. 

Хўш, бу хасталик ҳақида бизга нималар маълум? Бу ҳақда Ўзбекистон ССВ матбуот хизмати маълумот тақдим этди. 

Ушбу вирус илк бор 1965 йили Ҳиндистоннинг Маҳараштра штатига қарашли Чандипура қишлоғида аниқланган ва кейин шу жой номи билан атала бошланган. 

Ўшандан буён мамлакатда вақти-вақти билан эпидемия авж олиши кузатилади. Жумладан, 2003 йили хасталик 329 болада қайд этилиб, 183 нафарининг умрига зомин бўлганди.

 Мазкур патология тиббиётда кам ўрганилган, фақат чивинлар чақиши орқали юқиши ҳақида маълумотлар бор. У иситма, бош оғриғи, талваса (судороги), шиш, диарея белгилари билан намоён бўлади. Оғир ҳолатларда беҳушлик, кома ва ўлим ҳолатига олиб келиши мумкин. 

Чандипура учун махсус даво муолажаси ва вакциналар мавжуд эмас. Эпидемияга қарши курашда асосан профилактик чоралар қўлланиляпти. Хусусан, вирус авж олган ҳудудларда малатион кукуни сепилмоқда. 

Ўз навбатида, юқори тана ҳарорати кузатилган беморлар назорат остига олиниб, уларга интенсив муолажалар буюриляпти.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Эйфел минорасида ёнғин содир бўлди'ning rasmi

    Дунё 24.12.2024 20:49

    Эйфел минорасида ёнғин содир бўлди

    Минора ҳозирда ташриф учун ёпиқ.

    'Россияга тегишли юк кемаси Ўрта Ер денгизида чўкиб кетди'ning rasmi

    Дунё 24.12.2024 16:16

    Россияга тегишли юк кемаси Ўрта Ер денгизида чўкиб кетди

    У Суриядаги рус ҳарбийларини таъминлаб келгани айтилмоқда.

    'Туркия янги Сурия ҳукуматига 300 минг кишилик армия тузишга ёрдам беради'ning rasmi

    Дунё 24.12.2024 14:29

    Туркия янги Сурия ҳукуматига 300 минг кишилик армия тузишга ёрдам беради

    Генерал Аҳмад Усмон буни мамлакат ичидаги қийин вазият ва Исроил таҳдиди туфайли зарур деб тушунтирди.

    'Қатар Европага газ етказиб беришни тўхтатиш билан таҳдид қилди'ning rasmi

    Дунё 24.12.2024 10:22

    Қатар Европага газ етказиб беришни тўхтатиш билан таҳдид қилди

    Атроф-муҳитга зарар етказганлик айбловлари билан амирлик жаримага тортилса газ етказиб бериш тўхтатилиши мумкин.

    'Россия-Украина урушида Шимолий Кореянинг 3 мингдан ортиқ аскари вафот этган бўлиши мумкин'ning rasmi

    Дунё 24.12.2024 08:44

    Россия-Украина урушида Шимолий Кореянинг 3 мингдан ортиқ аскари вафот этган бўлиши мумкин

    КХДР урушда қатнашиши учун Россияга 10-12 минг ҳарбий хизматчи жўнатган.

    'АҚШ ҳукумати фақат иккита жинс - эркак ва аёлни тан олади - Трамп'ning rasmi

    Дунё 23.12.2024 22:21

    АҚШ ҳукумати фақат иккита жинс - эркак ва аёлни тан олади - Трамп

    Шунингдек у эркакларни аёллар спортида иштирок этишга яқинлаштирмасликка ваъда берган.