АсосийДунё

БААда қўлга олинган Интерпол қидирувидаги 3 нафар ўзбекистонлик ватанга топширилди

Оғир жиноятлар содир этишда гумонланиб, халқаро қидирувда бўлган уч нафар фуқаро БААдан Ўзбекистонга олиб келинди.

'БААда қўлга олинган Интерпол қидирувидаги 3 нафар ўзбекистонлик ватанга топширилди'ning rasmi

Ички ишлар вазирлигининг маълум қилишича, Тошкент ва Абу-Даби Интерпол Миллий марказий бюролари ўртасидаги яқин ҳамкорлик натижасида халқаро қидирувда бўлган уч нафар шахс қўлга олинган ва Ўзбекистон Республикасига топширилган.

Маълум қилинишича, улар мамлакат ҳудудида содир этилган иқтисодий ва мулкий характердаги жиноятлар бўйича қидирувда бўлган.

Томонлар ўртасидаги музокаралар ва ҳамкорлик механизмларининг кучайиши жиноятчиларни экстрадиция қилиш бўйича амалдаги кўрсаткичларнинг ошишига хизмат қилмоқда.

“Ушбу шахслар энди суд олдида жавоб беради”, — дейилади вазирлик ахборотида.

    Бошқа янгиликлар