Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда наманганлик фуқаро сурхондарёлик фуқарони АҚШга юбориш ҳамда виза ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 334 млн сўм олган вақтида ушланди.
Ушланган шахс (1992 й.т.) шахс бу ишни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали амалга оширмоқчи ва фуқарони “Тошкент-Истанбул-Мадрид-Тихуана” йўналишида океан ортига юбормоқчи бўлган.
Тошкент вилоятининг Чиноз туманида яшовчи яна бир шахс (1969 й.т.) ҳам 3 нафар фуқарони АҚШга боришлари учун ҳужжатларни расмийлаштириш ва виза олиб бериш бериш эвазига 42 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 28 800 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Самарқанд шаҳрида яшовчи шахс (1983 й.т.) ҳам Навоийда яшовчи фуқаронинг алдов йўли билан ишончига кириб, унинг номига виза ва бошқа тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб, “Туркия-Европа давлатлари-Мексика” йўналишида айланма йўллар орқали АҚШга юбориш эвазига 17 500 АҚШ доллари талаб қилади. О
Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида яшовчи шахс (1988 й.т.) вилоятдошини Қўшма Штатларга ишга юборишни ваъда қилиб, бу каби ишларни қилишга ваколати бўлмасада, дастлаб, 2023 йилнинг апрель-май ойларида 14 300 АҚШ долларини олиб, уни айланма йўллар билан Жанубий Африка Республикасига юбориб, уни бошқа давлатда чорасиз ҳолатда қолдиради ва вазиятни ўнглаш, яъни уни Америкага ўтказиш учун унинг отасидан қўшимча 6 700 АҚШ доллари талаб қилади.
Ҳозирда қўлга олинган шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






