АсосийЖамият

Япониядаги полигонда портлаш содир бўлди

Ҳодиса ортидан 3 нафар ҳарбий ҳалок бўлган.

'Япониядаги полигонда портлаш содир бўлди'ning rasmi

Япония жануби-ғарбидаги ҳарбий полигонда танк снаряди портлаб, уч нафар ҳарбий ҳалок бўлди. Яна бир ҳарбий жароҳат олган.

Ҳодиса Оита префектурасидаги Хижудай полигонида машғулотлар вақтида содир бўлган. Маълумотларга кўра, снаряд отилишидан олдин портлаб кетган. Ҳалок бўлганлар орасида танк командири, тўпчи ва бошқа масъул ҳарбийлар бор.

Япония мудофаа вазири Синдзиро Коидзуми ҳодиса сабаблари ўрганилаётганини билдириб, хавфсизлик чоралари кучайтирилишини айтди.

    Бошқа янгиликлар