АсосийМаданият

“Жадидлар. Туркистонга мактублар” кўргазмасидан фоторепортаж

Кўргазмада нодир архив материалларининг кўпи биринчи марта жамоатчиликка тақдим этилмоқда.

'“Жадидлар. Туркистонга мактублар” кўргазмасидан фоторепортаж'ning rasmi

Tashkent City Mall савдо марказида “Жадидлар. Туркистонга мактублар” номли жадидларнинг таълим ва маориф соҳасидаги ташаббусларига бағишланган мультимедиа кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Унда Туркистондан Германияга ўқишга юборилган талабалар ва уларнинг минтақа маданий-маърифий меросига қўшган ҳиссаси ҳақида ҳикоя қилинади.

Кўргазма 18 июль куни иш бошлаган. 1400 квадрат майдонда 5 та зал турли хил мультимедиа дизайнларида намойиш этилмоқда. Намойишда тарих фанлари номзоди Баҳром Ирзаев томонидан тўпланган архив материаллари орқали ўзбек, рус ва инглиз тилларидаги визуал ва аудио инсталляциялар билан таъминланган бир қанча бўлимлар ўрин олган. 

Кўргазмада нодир архив материаллари: мактублар, мақолалар ва фотосуратлар ҳам намойиш этилмоқда. Таъкидланишича, уларнинг кўпчилиги биринчи марта жамоатчиликка тақдим этилмоқда.

Мультимедиа дизайни овоз, аудио, видео ва юксак дид билан жойлаштирилган жиҳозлар билан ажойиб муҳитни яратган.

"Ҳар бир залда бир-бирига умуман ўхшамаган ғайритабиий ҳисларни туйдим. Ҳозирги замондан узилиб, ҳақиқатда жадидлар даврида яшаётгандек, улар билан ёнма-ён тургандек ҳис қилдим ўзимни. Кўргазмага келганлар учун жадидларга мактуб ёзиш ёки кўргазма ҳақида фикрларимизни қолдириш имконияти ҳам яратилибди", - дейди томошабинлардан бири.

Кўргазма вақти:

Душанбадан пайшанбагача соат 10:00 дан 22:00 гача;

Жума, шанба ва якшанба кунлари соат 10:00 дан 00:00 гача. 

Нархлари:

Пайшанба куни - бепул; 

Жума, шанба ва якшанба кунлари - 60 000 сўм;

Бошқа кунлар - 40 000 сўм.

Мактаб ўқувчилари, талабалар ва нафақахўрлар чипталарни iticket кассаларида харид қилишда 50% чегирмага эга бўлади. Махсус мактаблар ва мактаб-интернатлар ўқувчилари ва 10 ёшгача бўлган болаларга кириш бепул.

Darakchi.uz мазкур кўргазмадан фоторепортаж тайёрлади:

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Украинадаги урушда қатнашган ўзбекистонликка суд ҳукми ўқилди'ning rasmi

    Маданият 26.08.2025 15:00

    Украинадаги урушда қатнашган ўзбекистонликка суд ҳукми ўқилди

    Россия томонида урушга ихтиёрий қўшилган фуқаро 4 йилга озодликни чеклаш жазоси олди.

    'Женнифер Лопезнинг концертига киришдан олдин нималарга эътибор бериш керак?'ning rasmi

    Маданият 01.08.2025 17:32

    Женнифер Лопезнинг концертига киришдан олдин нималарга эътибор бериш керак?

    Ташриф буюрувчилар учун муҳим эслатмалар: чипта, хавфсизлик ва тақиқланган буюмлар ҳақида.

    'Султон Али Раҳматов оламдан ўтди'ning rasmi

    Маданият 28.07.2025 21:46

    Султон Али Раҳматов оламдан ўтди

    Бу ҳақда унинг жияни маълум қилди.

    'Иброҳим Тотлисаснинг қизи полицияни босиб кетмоқчи бўлди'ning rasmi

    Маданият 28.07.2025 11:40

    Иброҳим Тотлисаснинг қизи полицияни босиб кетмоқчи бўлди

    “Мен Иброҳим Тотлисаснинг қизиман!” — Дилан Читак полицияни устига машина ҳайдади.

    'Жалолиддин Аҳмадалиев ҳам жаримага тортилди'ning rasmi

    Маданият 10.07.2025 20:11

    Жалолиддин Аҳмадалиев ҳам жаримага тортилди

    Муаллиф зарар қопланиши ўрнига базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 1000 бараваригача миқдорда товон тўлашини талаб қилишга ҳақли ҳисобланади.

    'Кети Перри ва Орландо Блум ажралганини эълон қилди'ning rasmi

    Маданият 04.07.2025 17:26

    Кети Перри ва Орландо Блум ажралганини эълон қилди

    Дунё шоу-бизнесининг энг машҳур жуфтликлари фарзандларини уриш-жанжалсиз муҳитда тарбиялаш учун бу қарорга келганини айтган.