АсосийСиёсат

Ўзбекистонда вақтинчалик ишсизлар учун нафақа тўланади

Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида "Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида"ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқилди.

'Ўзбекистонда вақтинчалик ишсизлар учун нафақа тўланади'ning rasmi

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида "Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида"ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқилди. Бу ҳақда қуйи палата матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, мазкур қонун лойиҳасининг мақсади давлат ижтимоий суғуртаси тизими, уни ташкил этиш ҳамда давлат ижтимоий суғуртаси тўловларини тўлаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Қонун лойиҳаси билан давлат ижтимоий суғурта бўйича тўланадиган "касаллик" (ишчиларнинг бетоблиги сабабли меҳнатга лаёқатсизлиги даври учун), "декрет" (аёлларнинг туғруққача ва туғруқдан кейинги даври учун) ва "ишдан бўшатиш нафақаси" (фуқароларнинг вақтинча ишсизлиги даврида) тартиблади.

Шунингдек, қонун лойиҳасида Ижтимоий суғурта жамғармаси томонидан аҳолини суғурталаш тизими жорий этилиши белгиланмоқда.

Маълум бўлишича, инсон ҳаёти ва фаолияти давомида вақтинча меҳнат қобилиятини йўқотганида (ўзи ёки фарзанди касал бўлганида, қисқа даволанишда, туғруқ даврида) ёки ишсиз қолганида ижтимоий суғурта жамғармаси ҳисобидан ижтимоий қўллаб-қувватланади.

Қонун лойиҳаси билан мазкур жараён уч босқичда амалга оширилиши белгиланмоқда. Хусусан, биринчи босқичда 2025 йил 1 июлдан бошлаб барча суғурталанган аёлларга, уларнинг бандлик ва меҳнат фаолияти тури, суғурталаш манбасидан қатъий назар, ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўлаб берилади.

Иккинчи босқичда эса 2026 йил 1 январдан барча суғурталанган жисмоний шахсларга, уларнинг бандлик ва меҳнат фаолияти тури, суғурталаш манбасидан қатъий назар, вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси тўлаб берилади. Кейин эса Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларига асосан суғурталанган шахсларга ишсизлик нафақаси ва бошқа турдаги тўловлар жорий этилади.

Депутатларнинг таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши фаолият туридан қатъий назар ишлаётган ходимларга вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси, ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси ҳамда ишдан бўшатиш нафақасини тўлиқ тўланишига, ижтимоий фаол аҳолининг камбағал оилалар тоифасига тушиб қолишининг олдини олишга хизмат қилади.

Муҳокамаларда қонун лойиҳасини янада такомиллаштириш, пишиқ-пухта ҳолатга келтириш бўйича қатор таклифларни илгари сурди. Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар

'Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчиси Нидерландияда ҳам элчи этиб тайинланди'ning rasmi

Сиёсат 22.11.2024 07:46

'Биринчи Ўзбекистон элчиси Куба президентига ишонч ёрлиқларини топширди'ning rasmi

Сиёсат 21.11.2024 21:07

'Президент Бош вазир лавозимига Абдулла Арипов номзодини кўрсатди'ning rasmi

Сиёсат 20.11.2024 12:06

Президент Бош вазир лавозимига Абдулла Арипов номзодини кўрсатди

Абдулла Арипов номзоди депутатлар муҳокамасига тақдим этилди.

'Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли фаровонлиги учун 46,5 триллион сўм сарфланади'ning rasmi

Сиёсат 20.11.2024 11:48

Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли фаровонлиги учун 46,5 триллион сўм сарфланади

Ижтимоий аҳволи оғир 1 мингта маҳаллада инфратузилмани яхшилаш дастури амалга оширилади.

'Ҳукумат фаолиятининг энг муҳим йўналишлари белгилаб берилди'ning rasmi

Сиёсат 20.11.2024 11:10

Ҳукумат фаолиятининг энг муҳим йўналишлари белгилаб берилди

Инфляция даражаси 5-6 фоиз, бюджет тақчиллиги 3 фоиз доирасида бўлишига эришиш, йиллик кредитлаш ҳажмини 30 миллиард долларга олиб чиқиш асосий вазифа бўлади.

'Келгуси 5 йилда аҳолимиз 40 миллиондан ортиши кутилмоқда — Президент'ning rasmi

Сиёсат 20.11.2024 11:06

Келгуси 5 йилда аҳолимиз 40 миллиондан ортиши кутилмоқда — Президент

Бош вазир лавозимига тавсия этиладиган номзод қатор масалалар ижросини таъминлаш юзасидан ўз дастурини тақдим этиши кераклиги қайд этилди.