АсосийСиёсат

Орфан касалликлар билан оғриган болаларга ёрдам кенгаяди

Давлат 2026–2030 йилларда орфан ва ирсий-генетик касалликлар билан яшаётган болаларга бепул дори, диагностика ва махсус озиқ-овқат етказиб беришни кенгайтиради

'Орфан касалликлар билан оғриган болаларга ёрдам кенгаяди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев 3 ноябрь куни тиббиёт ва фармацевтика соҳасидаги ислоҳотлар, орфан касалликларга чалинган болаларга кўрсатиладиган ёрдам ва янги лойиҳалар юзасидан тақдимот билан танишди.

Тақдимотга кўра, энди даволаниши давлат ҳисобидан қамраб олинадиган болалар сони ортади, ёш чегараси 18 дан 21 га узайтирилади. 2026–2030 йилларда бу йўналишга жами 961 миллиард сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми оширилади, рецептли дориларнинг нархи 40–50 фоизга тушади, давлат харидлари “фарма.харид.уз” тизими орқали шаффоф тарзда амалга оширилади.

Янги ислоҳотлар доирасида биотиббий ҳужайра маҳсулотларини ишлаб чиқариш, тезлаштирилган рўйхатга олиш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар имкониятларидан фойдаланиш йўлга қўйилади.

    Бошқа янгиликлар