Россиянинг Тула вилоятида гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний сотишда айбланган икки нафар ўзбекистонлик қамалди. Бу ҳақида zamon.uz "Комсомолская правда" нашрига таяниб хабар берди.
Маълум қилинишича, 2023 йил июнь ойи бошида 2 нафар ўзбекистонлик яширинча гиёҳванд моддаларни сотишган. Улар милисия ходимлари томонидан тўхтатилиб, ноқонуний 75,53 грамм гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинган.
Суд Ўзбекистон фуқароларини Россия Жиноят кодексининг 228 моддаси (Гиёҳвандлик моддасини сотишга уриниш) билан айбдор деб топиб, уларнинг ҳар бири 12 йилга қамалди. Улар жазони қаттиқ тартибли колонияда ўтайди.