АсосийСиёсат

Президент Туркия ТИВ, ИИВ ва разведка хизмати раҳбарлари билан учрашади

Бундай форматдаги учрашув биринчи марта ўтказилмоқда.

'Президент Туркия ТИВ, ИИВ ва разведка хизмати раҳбарлари билан учрашади'ning rasmi

Шавкат Мирзиёев пайшанба куни Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан, ички ишлар вазири Али Ерликая ва Миллий разведка хизмати директори Иброҳим Қалиндан иборат делегация билан учрашади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

"Бундай форматдаги учрашувлар илк бор ўтказилмоқда ҳамда Ўзбекистон-Туркия кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларининг устувор йўналишларида тизимли ҳамкорликни йўлга қўйишга қаратилган", — деди у.

Туркия делегацияси Ўзбекистон президентининг 6−7 июнь кунлари ушбу мамлакатга амалга оширган расмий ташрифи давомида эришилган келишувларга мувофиқ Тошкентга ташриф буюрган.

Икки томонлама музокаралар ҳамда ташқи сиёсат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ва махсус хизматлар раҳбарларининг қўшма учрашувини ўтказиш режалаштирилган.

"Мамлакатларимиз етакчиларининг қарорларини амалга ошириш, хавфсизлик учун замонавий таҳдид ва хатарларга қарши курашда ўзаро мувофиқлашув ва амалий ҳамкорликни кучайтириш масалалари диққат марказида бўлади", — дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар